https://sputniknews.uz/20230529/rossiya-ukraina-aerodromlariga-havo-zarbasi-berdi-35478182.html
Россия Украина аэродромларига ҳаво зарбаси берди
Россия Украина аэродромларига ҳаво зарбаси берди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Украина аэродромларига узоқ масофадан юқори аниқликдаги қуроллар ёрдамида зарба берди.
2023-05-29T19:12+0500
2023-05-29T19:12+0500
2023-05-29T19:18+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
донецк халқ республикаси (дхр)
луганск халқ республикаси (лхр)
херсон вилояти
запорожье вилояти
мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0c/27084038_0:137:3398:2048_1920x0_80_0_0_23a4ddbefbf46969ba3022ab872f988d.jpg
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Россия Қуролли кучлари ўтган тунда Украинанинг бир неча аэродромларига юқори аниқликдаги зарбалар берди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги. Россия Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишига кўра, зарба натижасида душман қўмондонлик пунктлари, радар постлари, авиация техникаси, қурол-яроғ ва ўқ-дориларини сақлаш омборлари йўқ қилинган. Украина ОАВларида тарқалган хабарларга кўра:Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари Донецк йўналишида 145 тагача, Купянск йўналишида 65 тагача, Красний Лиман йўналишида 50 тагача, Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида 140 тагача, Херсон йўналишида 20 тагача ҳарбий хизматчисини йўқотган.
украина
луганск халқ республикаси (лхр)
херсон вилояти
запорожье вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0c/27084038_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_ba9b1fdf80607576585870a3f17e777e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия украина аэродром узоқ масофадан юқори аниқлик ҳаво зарбаси дхр лхр
россия украина аэродром узоқ масофадан юқори аниқлик ҳаво зарбаси дхр лхр
Россия Украина аэродромларига ҳаво зарбаси берди
19:12 29.05.2023 (янгиланди: 19:18 29.05.2023) Россия Украина аэродромларига юқори аниқликдаги қуроллар ёрдамида узоқ масофадан ҳаво зарбалари берди.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Россия Қуролли кучлари ўтган тунда Украинанинг бир неча аэродромларига юқори аниқликдаги зарбалар берди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги.
"Зарбалар ҳаводан узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида амалга оширилди. Барча зарбалар белгиланган манзилга етиб борди, нишонга олинган объектлар йўқ қилинди", - дейилади вазирлик хабарида.
Россия Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишига кўра, зарба натижасида душман қўмондонлик пунктлари, радар постлари, авиация техникаси, қурол-яроғ ва ўқ-дориларини сақлаш омборлари йўқ қилинган.
Украина ОАВларида тарқалган хабарларга кўра:
ўтган тунда Киев, Хмельницкий, Житомир ва Николаев вилоятларида ҳаво тревогаси сигнали чалинган;
Россия ракета зарба натижасида Киев яқинидаги Жульяни аэропорти ва Одессадаги денгиз порти инфратузилмаси зарар кўрган;
Хмельницкий вилояти маъмурияти ўтган тунда УҚКнинг ёқилғи ва жанговар воситалар омборига зарба берилганини маълум қилди;
Днепропетровск, Суми ва Чернигов вилоятларида портлашлар содир бўлган.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари Донецк йўналишида 145 тагача, Купянск йўналишида 65 тагача, Красний Лиман йўналишида 50 тагача, Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида 140 тагача, Херсон йўналишида 20 тагача ҳарбий хизматчисини йўқотган.