Миср Ўзбекистонга гепатит С га қарши препаратнинг янги партиясини юборди

© ИА "Дунё"препарат "Даклатасвир"
препарат Даклатасвир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2023
Oбуна бўлиш
Ушбу препаратни Миср ҳукумати Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратган.
ТОШКЕНТ, 29 май, Sputnik. Куни кеча “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Шарм аш-Шайхдан Тошкентга гепатитга қарши “Даклатасвир” препаратини олиб келди, дея хабар бермоқда “Дунё”.
17 мингдан ортиқ препарат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-тадқиқот институтида даволанган беморларга тарқатилади.
Таъкидлаш керак, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 2023-2024 йиллар давомида гепатит C касаллигига қарши 4,8 миллион долларлик “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситаларини бепул етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган.
Эслатиб ўтамиз, 29 апрель куни Тошкент халқаро аэропортига гепатит С га қарши “Даклатасвир” препаратининг биринчи партияси етиб келган эди.
Янгиликлар лентаси
0