Мисрдан гепатит С га қарши препаратнинг биринчи партияси етиб келди

© "Дунё" ИАВ Узбекистан прибыла первая партия египетского препарата от гепатита С
В Узбекистан прибыла первая партия египетского препарата от гепатита С  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2023
Oбуна бўлиш
Препарат партияси Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистондаги шифохоналарда фойдаланиш учун инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. 29 апрель куни Тошкент халқаро аэропортига дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири гепатит С га қарши “Даклатасвир” препаратининг биринчи партияси етиб келди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Препарат партияси Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистондаги шифохоналарда фойдаланиш учун инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган. Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан ишлаб чиқилган юкнинг етказиб берилиши Ўзбекистон ва Миср ўртасида соғлиқни сақлаш ва вирусология соҳасида ўзаро ёрдамни ташкил этиш соҳасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш доирасида аввал эришилган келишувларнинг амалий натижасидир.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институтида 35 минг долларлик 17 минг қутидан ортиқ “Даклатасвир” препарати беморларни даволаш учун ишлатилади.
Ўзбекистон ва Миср соғлиқни сақлаш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик туфайли 2023-2024 йилларда гепатитга қарши умумий қиймати 4,8 миллион долларлик 800 минг дона (40 тоннага яқин) “Даcлатасвир” ва “Софосбувир” препаратлари Ўзбекистонга бепул етказиб берилади.
Янгиликлар лентаси
0