Ҳарорат +37 даражагача исийди — Ўзбекистонда 28 май учун об-ҳаво

© Табиат ресурслари вазирлиги Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари
Ўзбекистоннинг энг ғаройиб кўллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, бугун қатор ҳудудларда ҳаво ҳарорати +37 даражагача иссиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Бугун республиканинг қатор ҳудудлари +37 даражагача исийди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Кечаси +16-21 даража илиқ, кундузи +30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Кечаси +15-20, чўл ҳудудларида +23-25 даража илиқ, кундузи +32-37 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Кечаси +13-18 даража илиқ, кундузи +30-35 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Кечаси +17-22 даража илиқ, кундузи +32-37 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Кечаси +14-19 даража илиқ, кундузи +28-33 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Кечаси +8-13, кундузи +20-25 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0