Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинадаги можаро ўнлаб йиллар давом этиши мумкин — Медведев

© AFP 2023 / DIMITAR DILKOFFУкраинский спецназ "Кракен" в Харькове
Украинский спецназ Кракен в Харькове - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2023
Oбуна бўлиш
Медведевнинг айтишича, Украинадаги можаро ўнлаб йиллар давом этиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Украина можароси узоқ вақтга, балки ўнлаб йилларга чўзилиши мумкин, бу мамлакатдаги амалдаги режим шароитида ҳамма нарса такрорланади, шунинг учун Киевдаги нацистлар ҳокимиятининг табиатини йўқ қилиш керак, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.
"Бу можаро жуда узоққа, эҳтимол, бу ҳаммаси ўнлаб йилларга чўзилади. Бу янги ҳақиқат, ҳаётнинг янги шартлари. Шундай ҳокимият бўлса, дейлик, уч йиллик сулҳ, икки йиллик можаро бўлади, ва ҳаммаси яна такрорланади. Киевдаги нацистлар ҳокимиятини йўқ қилиш керак", - деди у Вьетнамга ташрифи чоғида журналистларга берган интервьюсида.
Аввалроқ Медведев ўзининг Telegram-каналида Украинани Россия ва Европа Иттифоқининг қатор давлатлари ўртасида бўлиш жараёнида махсус операция якунланганидан кейин йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида ёзганди. Шунингдек, у Киев мағлубиятидан сўнг Украинанинг парчаланиши икки йўлдан боришини истисно этмади. Унинг фикрича, бу Украина давлатчилигининг нисбатан секин емирилиши ёки унинг бир зумда қулаши йўли бўлади.
Россияга, Медведевнинг таъкидлашича, Украинанинг йўқ бўлиб кетишининг учинчи сценарийси керак, унда "Украинанинг марказий ва бошқа баъзи эгасиз ҳудудлари" аҳолиси Россияга қўшилади ва можаронинг ўзи қайта бошланмаслик кафолати билан тугайди.
Янгиликлар лентаси
0