Тошкентда Сурияга кетмоқчи бўлган террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари ушланди

© Sputnik / Табылды КадырбековВ наручниках
В наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2023
Oбуна бўлиш
Гуруҳ аъзолари Сурия давлати ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига бориб қўшилишни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ яширин аъзолари қўлга олинди, дея хабар берди пойтахт ИИББ.
Қайд этилишича, 20 май куни “Тавҳид ва жиҳод катибаси” номли террорчилик ташкилотининг 8 нафар яширин аъзолари ушланган.
Ташкилот аъзолари шаҳар ҳудудида жамоавий йиғинлар ўтказган. Келгусида Сурия давлати ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига бориб қўшилишни режалаштирган.

“Улар террорчилик ташкилоти етакчилари билан интернет тармоғи ва турли ижтимоий мессенжерлар орқали алоқа ўрнатиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келганлар”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят rодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчиларга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Маълумот учун, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” “ТЖК”, Олий суднинг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан террористик ташкилот деб топилиб, мамлакат ҳудудида унинг фаолияти тақиқланган.
Янгиликлар лентаси
0