"Silk Avia" маҳаллий парвозлар учун чипталар сотувини бошлади — йўналиш жадвали

© Пресс-служба Uzbekistan AirportsВ Ташкенте встретили первый самолет региональной авиакомпании Silk Avia.
В Ташкенте встретили первый самолет региональной авиакомпании Silk Avia. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2023
Oбуна бўлиш
Келгуси ойдан бошлаб Тошкентни Фарғона ва Нукус билан боғлайдиган самолёт Фарғонадан Урганч, Бухоро ва Навоийга ҳам парвозларни амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи минтақавий авиакомпанияси "Silk Avia" янги йўналишларга чипталар сотувини бошлади, дея хабар берди "Uzbekistan airports".
"Silk Avia" 1 июндан янги йўналишларга парвозларни йўлга қўяди. Авиаташувчининг расмий сайти ва аэропортларда жойлашган кассаларда 25 май куни чипталар сотуви бошланди.
Келгуси ойдан бошлаб Тошкентни Фарғона ва Нукус билан боғлайдиган “ҳаво таксиси” Фарғонадан Урганч, Бухоро ва Навоийга ҳам парвозларни амалга оширади. Шу билан бирга, биринчи ойда парвозлар амалга оширилган барча бошқа йўналишлар жадвалда сақланади.
Ҳафталик парвозлар қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
Тошкент — Бухоро — Тошкент;
Тошкент — Самарқанд — Тошкент;
Тошкент — Қарши — Тошкент;
Тошкент — Навоий — Тошкент;
Тошкент — Наманган — Тошкент;
Тошкент — Нукус — Тошкент;
Тошкент — Термиз — Тошкент;
Тошкент — Урганч — Тошкент;
Тошкент — Фарғона — Тошкент;
Фарғона — Урганч — Фарғона;
Фарғона — Бухоро — Фарғона;
Фарғона — Навоий — Фарғона;
Самарқанд — Урганч — Самарқанд;
Бухоро — Урганч — Бухоро.
Авиакомпания параметрлари ва нархи билан фарқланувчи учта тарифга эга. ОДДИЙ тарифи нархига 5 кг қўл юки киради (юк махсус ўлчамдан ошмаслиги керак — 40cм х 30cм х 20cм), багаж, пулни қайтариш ва чипталарни қайта брон қилиш кирмайди.
ОСОН тарифи ҳам қайтарилмайди, лекин қайта брон қилиш ва 10 кг гача багаж олиш имконияти мавжуд.
ОМАД тарифига 20 кг гача юк, қайта брон қилиш ва минимал жарималар билан чиптани қайтариш киради.
Шунингдек, 1 июндан сотувлар чуқурлиги 5 ойгача ошади, яъни чипталарни 29 октябргача бўлган саналар учун сотиб олиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0