https://sputniknews.uz/20230526/qizlarxon-dostmuhammedova-vafot-etdi-35361328.html
Ўзбекистон халқ артисти Қизлархон Дўстмуҳаммедова вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти Қизлархон Дўстмуҳаммедова вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Қизлархон Дўстмуҳаммедова 1946 йил 25 октябрь санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Дастлаб, 1965 йилда Тошкент давлат университетини, 1977 йилда Тошкент тeaтр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Санъат ва маданият институти) тамомлаган.
2023-05-26T09:11+0500
2023-05-26T09:11+0500
2023-05-26T11:59+0500
жамият
ўзбекистон
қизлархон дўстмуҳаммедова
вафот этди
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1a/35362050_0:60:664:434_1920x0_80_0_0_fe8bee99c637967e7d0717512a89d4cc.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Таниқли раққоса, ўзбек рақс санъатида ўз мактабини яратган Ўзбекистон халқ артисти Қизлархон Дўстмуҳаммедова 77 ёшида вафот этди, дея хабар берди Маданият ва туризм вазирлиги.Қизлархон Дўстмуҳаммедова 1946 йил 25 октябрь санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Дастлаб, 1965 йилда Тошкент давлат университетини, 1977 йилда Тошкент тeaтр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Санъат ва маданият институти) тамомлаган.Меҳнат фаолиятини 1965 йилда М.Қори-Ёқубов номидаги Ўзбек давлат филармонияси балет солисти сифатида бошлаган ва 1989 йилга қадар фаолият олиб борган. Кейинроқ “Ўзбекистон” Teaтр-студияси солисти (1989-1991), Тошкент давлат маданият институти, “Халқ мусиқаси” кафедраси ўқитувчиси (1991-1995), Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамғармаси қошидаги миллий мумтоз рақс дастасининг бош бадиий раҳбари сифатида (1999-2005) фаолият юритган.У — лирик раққоса. Рақслари нафис ва жозибали ҳаракатларга бойлиги билан ажралиб туради. “Гўзал”, “Тонг маликаси”, “Гўзал тонг”, “Интизор”, “Бухоро юлдузи”, “Севги таронаси”, “Нозли” каби замонавий, шунингдек, “Муножот”, “Танавор”, “Мўғулчаи сегоҳ”, “Қоракўзим”, “Гулузорим”, “Савти мискин” каби билан мумтоз рақслари машҳур.“Шашмақом” телефильмида қатнашган (1972), “Танавор” рақс ансамбли (Сиетл, АҚШ)да ўзбек рақсларини саҳналаштирган. АҚШ Ливия, Франция, Германия, Тунис каби мамлакатларда гастроль сафарларида бўлган. Дўстмуҳамедова ижодига бағишлаб “Нафосат гулдастаси” номли фильм ишланган (1985). У “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган (2000).
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1a/35362050_0:0:664:499_1920x0_80_0_0_8bafe13d5f0e2fc99a9abc34f5ec9f1f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қизлархон дўстмуҳаммедова вафот этди рақс маълумот
қизлархон дўстмуҳаммедова вафот этди рақс маълумот
Ўзбекистон халқ артисти Қизлархон Дўстмуҳаммедова вафот этди
09:11 26.05.2023 (янгиланди: 11:59 26.05.2023) Бир қанча мумтоз рақслари билан танилган раққоса 77 ёшда эди. Маданият ва туризм вазирлиги унинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Таниқли раққоса, ўзбек рақс санъатида ўз мактабини яратган Ўзбекистон халқ артисти Қизлархон Дўстмуҳаммедова 77 ёшида вафот этди, дея хабар берди
Маданият ва туризм вазирлиги. Қизлархон Дўстмуҳаммедова 1946 йил 25 октябрь санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Дастлаб, 1965 йилда Тошкент давлат университетини, 1977 йилда Тошкент тeaтр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Санъат ва маданият институти) тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1965 йилда М.Қори-Ёқубов номидаги Ўзбек давлат филармонияси балет солисти сифатида бошлаган ва 1989 йилга қадар фаолият олиб борган.
Кейинроқ “Ўзбекистон” Teaтр-студияси солисти (1989-1991), Тошкент давлат маданият институти, “Халқ мусиқаси” кафедраси ўқитувчиси (1991-1995), Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамғармаси қошидаги миллий мумтоз рақс дастасининг бош бадиий раҳбари сифатида (1999-2005) фаолият юритган.
У — лирик раққоса. Рақслари нафис ва жозибали ҳаракатларга бойлиги билан ажралиб туради. “Гўзал”, “Тонг маликаси”, “Гўзал тонг”, “Интизор”, “Бухоро юлдузи”, “Севги таронаси”, “Нозли” каби замонавий, шунингдек, “Муножот”, “Танавор”, “Мўғулчаи сегоҳ”, “Қоракўзим”, “Гулузорим”, “Савти мискин” каби билан мумтоз рақслари машҳур.
“Шашмақом” телефильмида қатнашган (1972), “Танавор” рақс ансамбли (Сиетл, АҚШ)да ўзбек рақсларини саҳналаштирган. АҚШ Ливия, Франция, Германия, Тунис каби мамлакатларда гастроль сафарларида бўлган. Дўстмуҳамедова ижодига бағишлаб “Нафосат гулдастаси” номли фильм ишланган (1985). У “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган (2000).