Ўзбекистон — Гватемала ўйинини қаерда жонли эфирда томоша қилиш мумкин?

© Футбольная ассоциация УзбекистанаМолодёжная сборная Узбекистана по футболу до 20 лет
Молодёжная сборная Узбекистана по футболу до 20 лет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Гватемалага қарши майдонга тушади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Бугун Аргентинада бўлиб ўтаётган футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон – Гватемала учрашуви бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Гватемалага қарши ўйин ўтказади. Учрашув 27 майга ўтар кечаси соат 1:48 да бошланади.
Жаҳон чемпионати ФИФА сайти орқали жонли эфирга узатилади. Бундан ташқари, "Uzreport TV" телеканалида ҳам томоша қилиш мумкин.
Учрашувда ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.
Мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида Муҳаммад Маъруф (Миср) ишлайди. Унга қанотларда Закариё Бринси (Марокаш) ва Аббос Акрам (Жазоир) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Боу Абдулазизга (Мавритания) топширилган.
Шунингдек, VARда Амр Эл Шинави (Миср) ва Ҳамза Эл Фариқ (Марокаш) фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Ўзбекистон Аргентина ва Янги Зеландия жамоаларига қарши тўп сурди. Аргентина билан кечган учрашувда ўзбекистонлик футболчилар имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Янги Зеландия билан дуранг ўйнади.
Янгиликлар лентаси
0