Энди Ўзбекистонда доналаб сигарет сотиш тақиқланади — янги қоидалар

© Sputnik / Алексей ДаничевПроизводство сигарет
Производство сигарет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 3 ойдан сўнг доналаб ёки очилган, истеъмол ўровида сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулот сотиш тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Энди Ўзбекистонда доналаб ёки очилган сигареталар сотиш тақиқланади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ЎРҚ–844-сонли қонунда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, доналаб ёки очилган (яхлитлиги бузилган), истеъмол ўровида (қутисида) сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулот сотиш тақиқланади.
Қуйидагилар тамаки маҳсулотлари жумласига киради:
чекиладиган маҳсулотлар (папирослар, сигаралар, сигареталар, сигариллалар (сигариталар);
қиздириладиган тамаки маҳсулотлари;
чилим учун тамаки;
чекиладиган ва чекилмайдиган маҳсулотлар (носвой, тамакили снюс, ҳидланадиган тамаки, чайналадиган тамаки).
Тамаки маҳсулотларининг рағбатлантирувчи, тетиклаштирувчи, шифобахш, ёшартирувчи ёки бошқа ижобий самарага эга эканлиги ҳақида бевосита ёки билвосита тасаввур ҳосил қиладиган ахборотни жойлаш тақиқланади.
Шунингдек, "қатрон миқдори кам", "енгил", "жуда енгил","жуда енгил", "юмшоқ", "экстра", "ультра", "ингичка" каби сўзарни ёхуд бундай сўзлар билан бир ўзакли сўзларни, чет тиллардаги муқобиллари, чет тиллардан таржима қилинадиган муқобилларини жойлаштириш тақиқланади.
Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойларга тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари учун ёнмайдиган ахлатдонлар, шунингдек, бундай жойларда қаердалиги ҳақида ахборот берувчи кўрсаткичлар ўрнатилади.
Тамаки маҳсулоти қутисида (ўрамида) маҳсулотни истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги матн ва расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлиши шарт.
Сотувчи тамаки маҳсулотларини савдо залига қўйишдан олдин ташқи белгиларига қараб уларнинг сифатини текшириб кўришга мажбурдир.
Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаганларга тамаки ва алкоголь сотиш тақиқланди
Янгиликлар лентаси
0