Ўзбек-қозоқ чегара-божхона постлари кучайтирилган режимда ишламоқда

© Таможенный Комитет Республики УзбекистанПункт "Малик" - "Сырдарья"
Пункт Малик - Сырдарья - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара-божхона постлари кучайтирилган режимда ишлашда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара-божхона постлари кучайтирилган режимда ишламоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона хизматларининг икки томонлама сайёр учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда ўзбек-қозоқ чегара ўтказиш пунктларида кузатилаётган юк автотранспорт воситаларининг тирбандлиги масаласига ечим топиш мақсадида қатор таклифлар киритилди.

“Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара-божхона постлари кучайтирилган режимда ишламоқда”, - дейилади хабарда.

© Таможенный Комитет Республики УзбекистанПункт "Малик" - "Сырдарья"
Пункт Малик - Сырдарья - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2023
Пункт "Малик" - "Сырдарья"
Қайд этилишича, кундузги вақтда фаолият юритувчи “Малик” (Ўзбекистон) – “Сирдарё” (Қозоғистон) ўтказиш пунктини суткалик режимга ўтказиш, ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг фуқаролиги ва транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган давлатга доир чекловларни бекор қилиш таклиф этилган.
Шунингдек, “Яллама” (Ўзбекистон) – “Б.Конисбаев” (Қозоғистон) чегара-божхона постлари орқали юк автотранспорт воситаларининг ўтказувчанлигини суткасига 700 тагача кенгайтириш ҳам таклиф этилган.
Маълумот учун, сўнгги 5 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автотранспорт воситалари орқали ташилаётган ташқи савдо юклари 2 бараварга ошган.
Янгиликлар лентаси
0