https://sputniknews.uz/20230526/moldova-galaba-kuni-miting-35393783.html
Молдовада Ғалаба кунини қайта номлаш тўғрисидаги қонунга қарши митинг бўлиб ўтмоқда
Молдовада Ғалаба кунини қайта номлаш тўғрисидаги қонунга қарши митинг бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Молдовадаги ҳукмрон европапараст партия Ғалаба кунини Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганларни хотирлаш куни деб қайта номлаш таклифи билан чиққан. Ғалаба кунини 8 май куни нишонлаш таклиф қилинмоқда. Дам олиш куни 9 майдан 8 майга кўчирилади. Буни назарда тутувчи қонун лойиҳаси парламент мажлисида кўриб чиқилиши керак.
2023-05-26T16:52+0500
2023-05-26T16:52+0500
2023-05-26T16:52+0500
дунёда
молдова
митинг
норозилик намойиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1a/35393640_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_93310979e7eae2fea20a23761eb197c2.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Молдовада мухолифат коммунистлар ва социалистлар партиялари вакиллари ва тарафдорлари парламент биноси олдида Ғалаба кунини қайта номлашга қарши чиқиб, норозилик намойишларини уюштиришмоқда, дея хабар бермоқда Sputnik Молдова.Молдовадаги ҳукмрон европапараст партия Ғалаба кунини Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганларни хотирлаш куни деб қайта номлаш таклифи билан чиққан. Ғалаба кунини 8 май куни нишонлаш таклиф қилинмоқда. Дам олиш куни 9 майдан 8 майга кўчирилади. Буни назарда тутувчи қонун лойиҳаси парламент мажлисида кўриб чиқилиши керак.Намойишчилар Ғалаба байроғини кўтариб олишган, қўлларида “Биз ғолиблар авлодимиз”, “Ғалабадан қўлингни торт” деб ёзилган плакатлар бор. Улар ҳукумат хатти-ҳаракатларини қоралаб, бу қонун лойиҳасини кўриб чиқмасликни талаб қилишмоқда.Шунингдек, ҳукуматга қарши шиорлар янграмоқда. Намойишчилар мамлакат раҳбариятининг иқтисодий ва энергетика инқирозига қарши кураша олмаётганини танқид қилишмоқда. Парламент биноси ёнига полициянинг қўшимча кучлари тортиб кетилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар намойишчиларнинг ҳаракатига аралашмаяпти.Илгари Молдова ҳукумати георгий тасмасини тақиқлаган эди.Турли маълумотларга кўра, Қизил армия таркибида 400 мингга яқин Молдова аҳолиси жанг қилган. Улардан 250 мингги медаль ва орденлар билан тақдирланган. 19 киши Совет Иттифоқи Қаҳрамони бўлган.
молдова
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1a/35393640_161:0:1121:720_1920x0_80_0_0_5aa27e4527770b825fd18430eb8c8cc9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
молдова ғалаб куни митинг қонун
молдова ғалаб куни митинг қонун
Молдовада Ғалаба кунини қайта номлаш тўғрисидаги қонунга қарши митинг бўлиб ўтмоқда
Молдовадаги ҳукмрон европапараст партия Ғалаба кунини Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганларни хотирлаш куни деб қайта номлаш таклифи билан чиққан.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Молдовада мухолифат коммунистлар ва социалистлар партиялари вакиллари ва тарафдорлари парламент биноси олдида Ғалаба кунини қайта номлашга қарши чиқиб, норозилик намойишларини уюштиришмоқда, дея
хабар бермоқда Sputnik Молдова.
Молдовадаги ҳукмрон европапараст партия Ғалаба кунини Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганларни хотирлаш куни деб қайта номлаш таклифи билан чиққан. Ғалаба кунини 8 май куни нишонлаш таклиф қилинмоқда. Дам олиш куни 9 майдан 8 майга кўчирилади. Буни назарда тутувчи қонун лойиҳаси парламент мажлисида кўриб чиқилиши керак.
Намойишчилар Ғалаба байроғини кўтариб олишган, қўлларида “Биз ғолиблар авлодимиз”, “Ғалабадан қўлингни торт” деб ёзилган плакатлар бор. Улар ҳукумат хатти-ҳаракатларини қоралаб, бу қонун лойиҳасини кўриб чиқмасликни талаб қилишмоқда.
Шунингдек, ҳукуматга қарши шиорлар янграмоқда. Намойишчилар мамлакат раҳбариятининг иқтисодий ва энергетика инқирозига қарши кураша олмаётганини танқид қилишмоқда. Парламент биноси ёнига полициянинг қўшимча кучлари тортиб кетилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар намойишчиларнинг ҳаракатига аралашмаяпти.
Илгари Молдова ҳукумати георгий тасмасини тақиқлаган эди.
Турли маълумотларга кўра, Қизил армия таркибида 400 мингга яқин Молдова аҳолиси жанг қилган. Улардан 250 мингги медаль ва орденлар билан тақдирланган. 19 киши Совет Иттифоқи Қаҳрамони бўлган.