Илон Маскнинг компанияси мия чипларини одамларда синаб кўради

© AFP 2023 / ERIC PIERMONTИлон Маск. Архивное фото.
Илон Маск. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2023
Oбуна бўлиш
Маскнинг "Neuralink" компаниясига мия чипларини одамларда синаб кўришга рухсат берилди. Клиник синов иштирокчилари ҳақида маълумотлар тез орада эълон қилинади.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг мия чиплари ишлаб чиқарувчи "Neuralink" компанияси инсонларда мия чипларини синаб кўриш учун рухсат олди. Бу ҳақда РИА Новости компанияга таяниб хабар берди.
Компания 2022 йил бошида АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига (FDA) бундай синовларни ўтказиш учун рухсат сўраб мурожаат қилган. Бироқ департамент компаниянинг аризасини рад этган.

"Биз одамларда клиник синовларни бошлаш учун FDA рухсатини олганимизни эълон қилишдан мамнунмиз! Бу Neuralink жамоасининг FDA билан яқин ҳамкорликдаги ажойиб ишининг натижасидир”, - дейилади компания хабарида.

Қўшимча қилинишича, бу технология кўпроқ одамларга ёрдам беришга имкон берадиган муҳим қадамдир.
Клиник синов иштирокчиларини ишга олиш бўйича қўшимча маълумотлар тез орада эълон қилинади.
Маск аввалроқ “Neuralink”нинг “инқилобчи мия имплантати” фалаж ёки кўз ожизлиги каби ҳолатларни енгиб ўтишга ёрдам беришини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0