https://sputniknews.uz/20230525/janik-fayziev-toshkent-mahorat-darsi-35338916.html
Россиялик таниқли кинопродюсер Жаник Файзиев Тошкентда маҳорат дарси ўтказди
Россиялик таниқли кинопродюсер Жаник Файзиев Тошкентда маҳорат дарси ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Талабаларга кинофильмни тақдимот лойиҳасини ишлаш, продюсерлик ва режиссёрлик услублари ҳақида тушунтирилди.
2023-05-25T14:37+0500
2023-05-25T14:37+0500
2023-05-25T14:50+0500
маданият
ўзбекистон
россия
фильм
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/19/35339314_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_cb166c29ac5863ec81038bbbbe8b6f5e.jpg
ТОШКЕНТ, 25 май – Sputnik. Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиалида россиялик таниқли кинопродюсер, актёр ва режиссёр Жаник Файзиев ҳамда ВГИК педагоги Антон Малишевнинг маҳорат дарслари ўтказилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.Талабаларга кинофильмни тақдимот лойиҳасини ишлаш, продюсерлик ва режиссёрлик услублари ҳақида тушунтирилди.Маҳорат дарсида талабаларга грант лойиҳалар схемасини яратиш, стриминг ва кинодистрибьютор вазифалари, молиявий сметалаш ва замонавий хорижий кинобозорлар ҳақида маълумотлар берилди.Шунингдек, кино таълимни ривожлантириш, санъат педагогикаси, суратга олиш майдончаларида ишлаш, кинодраматургия бўйича адабиётлар таништирилди.Аввалроқ, Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент шаҳар филиалида Россия халқ артисти Владимир Хотиненко ҳамда киношунос Татьяна Яковлева томонидан маҳорат дарси бўлиб ўтган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Достонбек Раҳматуллаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34374677_207:199:686:678_100x100_80_0_0_0ebbda2f233e2b8e368e45219324be77.jpg
Достонбек Раҳматуллаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34374677_207:199:686:678_100x100_80_0_0_0ebbda2f233e2b8e368e45219324be77.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/19/35339314_366:87:1166:687_1920x0_80_0_0_120c62556b1cd19cdd9118d03a73cde6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Достонбек Раҳматуллаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34374677_207:199:686:678_100x100_80_0_0_0ebbda2f233e2b8e368e45219324be77.jpg
россиялик таниқли кинопродюсер жаник файзиев
россиялик таниқли кинопродюсер жаник файзиев
Россиялик таниқли кинопродюсер Жаник Файзиев Тошкентда маҳорат дарси ўтказди
14:37 25.05.2023 (янгиланди: 14:50 25.05.2023) Достонбек Раҳматуллаев
Мухбир
Талабаларга кинофильмни тақдимот лойиҳасини ишлаш, продюсерлик ва режиссёрлик услублари ҳақида тушунтирилди.
ТОШКЕНТ, 25 май – Sputnik. Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиалида россиялик таниқли кинопродюсер, актёр ва режиссёр Жаник Файзиев ҳамда ВГИК педагоги Антон Малишевнинг маҳорат дарслари ўтказилди. Бу ҳақда
Sputnik мухбири хабар берди.
“Кино санъати ва саноатини бирлаштириш, бу соҳада маблағ топиш учун маҳорат ва истеъдод билан биргаликда, ижодкорда интилувчанлик ва замонавийлик бўлиши керак. Айниқса, технологиялар ривожланган замонавий дунёда молиявий саводхонлик муҳим ўрин тутади”, - деди кинопродюсер Жаник Файзиев.
Талабаларга кинофильмни тақдимот лойиҳасини ишлаш, продюсерлик ва режиссёрлик услублари ҳақида тушунтирилди.
“Киноасарларни молиялаштириш, давлат гранти ҳамда хусусий секторлардаги инвесторлар билан ишлаш катта фарқ қилади. Мен аввал давлат фондида ишлардим, катта фильмларга грантлар ажратилади. Ҳозир эса хусусий фондда фаолият олиб боряпман ва бу йўналишдаги кинолойиҳалар билан ишлаяпман. Ижодкор бу икки структурани яхшилаб ўрганиб олиши лозим”, - деди педагог Антон Малишев.
Маҳорат дарсида талабаларга грант лойиҳалар схемасини яратиш, стриминг ва кинодистрибьютор вазифалари, молиявий сметалаш ва замонавий хорижий кинобозорлар ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, кино таълимни ривожлантириш, санъат педагогикаси, суратга олиш майдончаларида ишлаш, кинодраматургия бўйича адабиётлар таништирилди.
Аввалроқ, Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент шаҳар филиалида Россия халқ артисти Владимир Хотиненко ҳамда киношунос Татьяна Яковлева томонидан маҳорат дарси бўлиб
ўтган эди.