Россиялик актёр Владимир Хотиненко ўзбекистонлик талабалар учун маҳорат дарси ўтказди

© Sputnik/Достонбек РахматуллаевМастер-класс народного артиста России, профессора ВГИКа Владимира Хотиненко и киноведа, профессора Татьяны Яковлевой.
Мастер-класс народного артиста России, профессора ВГИКа Владимира Хотиненко и киноведа, профессора Татьяны Яковлевой. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия халқ артисти Владимир Хотиненко ўзбекистонлик талабаларга кинофильм ва сериал суратга олиш, съёмка павильонларида ишлаш, кинораскадровка принципларини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент шаҳар филиалида Россия халқ артисти Владимир Хотиненко ҳамда киношунос Татьяна Яковлева томонидан маҳорат дарси бўлиб ўтди, дея хабар берди институт матбуот хизмати Sputnik мухбирига.
"Фильмы, опередившие время" мавзусида ташкил этилган маҳорат дарсида киноуслублар, режиссура ва операторлик маҳорати, актёрлик санъати мактаблари ҳақида сўз борди.

“Мен ВГИКнинг Тошкент филиалида илк бор бўлаётганим йўқ. Филиал қандай ўсиб, ривожланиб бораётганини кўриб турибман. Ўйлайманки, бундан кейин тез орада янги форматдаги маҳорат дарслари билан келаман ва талабаларнинг ижодини ҳам биргаликда таҳлил қиламиз”, деди Владимир Хотиненко.

Шунингдек, талабаларга кинофильм ва сериал суратга олиш, съёмка павильонларида ишлаш, кинораскадровка принциплари тушунтирилди.
Қолаверса, Россиянинг таниқли ижодкорлари ва мутахассилари Жаник Файзиев, Светлана Файзиева, Антон Малышевнинг маҳорат дарслари ҳамда учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Владимир Хотиненко ижоди давомида “Демон революции”, “Наследники”, “1612”, “Рой”, “Поп”, “Меморандум Парвуса” каби 30 дан ортиқ фильм ва сериалларни яратган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январь ва февраль ойларида россиялик таниқли актёр Сергей Безруков ва россиялик таниқли актриса Алёна Хмельницкая ҳам маҳорат дарлари ўтказишган эди.
Янгиликлар лентаси
0