“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида вальс тушиш тақиқлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

© Sputnik / Зафар ХалиловПоследний звонок в Ташкенте. Архивное фото
Последний звонок в Ташкенте. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
Аввалроқ “Nemolchi.uz” лойиҳаси мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ўқувчиларнинг вальс тушиши тақиқлангани ҳақида ёзган эди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Ўзбекистон мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” куни билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирди.
"Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ куни билан боғлиқ тақиқлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилади", - дейилган хабарда.
Аввалроқ “Nemolchi.uz” лойиҳаси Ўзбекистондаги мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ўқувчиларнинг вальс тушиши тақиқлангани ҳақида ёзган эди.
Бу йил умумий ўрта таълим муассасаларида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар "Илмни қадрланг, илмга интилинг!" шиори остида ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, вазирлик мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини ўтказиш бўйича зарур тавсияларни ишлаб чиққан.
Унга кўра "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш тақиқланади. Тадбирга мактабдаги ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари жалб қилинади.
Янгиликлар лентаси
0