https://sputniknews.uz/20230516/songgi-qongiroq-tadbirlari-34974591.html
Бу йил “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари қандай ташкил этилади?
Бу йил “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари қандай ташкил этилади?
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, тадбирни тартибли ўтказиш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади.
2023-05-16T10:32+0500
2023-05-16T10:32+0500
2023-05-16T12:50+0500
жамият
ўзбекистон
мактаб
ўқувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/19/24793846_0:161:3070:1888_1920x0_80_0_0_1294075d9798b305bb7b03c5df350505.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни эрталаб соат 8:00 дан 9:00 га қадар “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ташкил этилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилди.Тадбирни маҳалла қўмитаси, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказиш ҳамда мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилмаслиги таъминланади. Шунингдек, мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган ўқувчиларнинг ота-оналарини маънавий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/19/24793846_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_5ec3bdfe91f3a02fdbe320a352fb3c1b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сўнгги қўнғироқ 2023 тадбирлар ўзбекистон мактаб
сўнгги қўнғироқ 2023 тадбирлар ўзбекистон мактаб
Бу йил “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари қандай ташкил этилади?
10:32 16.05.2023 (янгиланди: 12:50 16.05.2023) Таъкидланишича, тадбирни тартибли ўтказиш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни эрталаб соат 8:00 дан 9:00 га қадар “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ташкил этилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар”
ишлаб чиқилди. Таъкидланишича, тадбирни тартибли ўтказиш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади.
Тадбирни маҳалла қўмитаси, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказиш ҳамда мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилмаслиги таъминланади.
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимларига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган ўқувчиларнинг ота-оналарини маънавий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.