Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларига сел келиши кутилмоқда

© Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати Косонсой туманига сел келди
 Косонсой туманига сел келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
Кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғли ҳудудларида ва Қирғизистон, Тожикистон билан чегарадош ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг 9 та вилоятига 24-26 май кунлари сел келиш хавфи мавжуд, дея хабар берди Ўзгидромет.
Қайд этилишича, кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғли ҳудудларида ва Қирғизистон, Тожикистон билан чегарадош ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Сел келиш хавфи мавжуд ҳудудлар:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудлардаги фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.
Янгиликлар лентаси
0