Оролбўйида маданий мерос боғи барпо этилиши кутилмоқда
12:04 24.05.2023 (янгиланди: 19:11 24.05.2023)
© Sputnik / Мария НауменкоВысохшее Аральское море. Архивное фото
© Sputnik / Мария Науменко
Oбуна бўлиш
Тошкентда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича минтақавий ваколатхонасини очиш таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Оролбўйи минтақасида янги "Орол маданий мерос боғи” барпо этилиши кутилмоқда, дея хабар берди Табиат ресурслари вазирлиги.
Табиат ресурслари вазири Aзиз Aбдуҳакимов ЮНЕСКО ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашди.
© Министерство природных ресурсов республики УзбекистанАзиз Абдухакимов встретился с главой представительства организации ЮНЕСКО в Ташкенте
© Министерство природных ресурсов республики Узбекистан
Унда Ўзбекистонда “яшил иқтисодиёт”га босқичма-босқич ўтиш, рақамлаштириш тизими, экологик таълим ва маданиятни жорий етиш, ходимлар ва мутахассилар салоҳиятини ошириш борасида таклифлар билдирилди.
Таклифлар:
Ўзбекистоннинг атроф-муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида миллий маърузасини ишлаб чиқиш;
БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича минтақавий ваколатхонасини Тошкентда очиш.
“Оролбўйи минтақасида Орол маданий мерос боғи инновацион лойиҳасини тузиш, маданий мерос объектларига ташриф буюрувчилар марказларини ташкил этиш, иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича стратегик аҳамиятга эга дастурларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Учрашув якунида жорий йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир Конвенциясининг (CМS) 14-Томонлар конференцияси (COP-14)ни ҳамкорликда ўтказишга келишиб олинди.