https://sputniknews.uz/20230524/kiev-errorchilik-hujumlar-zaxarova-35286709.html
Киевнинг барча террорчилик ҳужумлари кескин тўхтатилади – Захарова
Киевнинг барча террорчилик ҳужумлари кескин тўхтатилади – Захарова
Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ расмий вакили ҳозир Киевда экстремизм ва терроризм гуллаб-яшнаётганини таъкидлади. 24.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-24T16:21+0500
2023-05-24T16:21+0500
2023-05-24T16:21+0500
россия
мария захарова
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/07/30553582_0:0:3058:1720_1920x0_80_0_0_f8fdd5b4d401a785c1def1ed91335fbe.jpg
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Киевнинг Россиянинг Белгород вилоятига уюштирган ҳужумларга ўхшаш барча ҳужумлари кескинлик билан тўхтатилади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.Дипломатнинг таъкидлашича, ҳозир Киевда экстремизм ва терроризм гуллаб-яшнамоқда.22 май куни Украинанинг қўпроувчи разведка гуруҳи Белгород вилоятининг Грайвороский округига кирди. Сўнгги маълумотларга кўра, 13 нафар тинч аҳоли ярадор бўлган, эвакуация вақтида кекса бир аёл вафот этган. Душанба куни вилоятда жорий этилган аксилтеррор операцияси режими бекор қилинди. Россия Мудофаа вазирлиги Россия ҳарбийлари операция давомида вилоятга бостириб кирган украин миллатчи гуруҳлари яксон қилинганини маълум қилди. 70 нафардан зиёд жангари йўқ қилинган. Россия Тергов қўмитаси ЖКнинг олтита, жумладан, теракт моддаси билан жиноий иш очганини маълум қилди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/07/30553582_570:16:3058:1882_1920x0_80_0_0_00a7f9b0c3bcd8ea8764bc826f237495.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, мария захарова, украина
россия, мария захарова, украина
Киевнинг барча террорчилик ҳужумлари кескин тўхтатилади – Захарова
Россия ТИВ расмий вакили ҳозир Киевда экстремизм ва терроризм гуллаб-яшнаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Киевнинг Россиянинг Белгород вилоятига уюштирган ҳужумларга ўхшаш барча ҳужумлари кескинлик билан тўхтатилади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Албатта, Артёмовскдаги ғалабани сояда қолдириш ҳеч кимнинг қўлидан келмади. Киев режимининг НАТО кураторларида Украина Қуролли кучларининг аллақандай юқори жанговар қодирлиги ва ҳоказолар тўғрисида ёлғон тасаввур уйғотишга мўлжалланган қўпорувчиларнинг 22 май куни Белгород вилоятига ҳужуми муваффақиятсизликка учради. Шунга ўхшаш барча террорчилик ҳамлалари бундан буён ҳам кескин тўхтатилади”, -
деди Захарова брифингда.
Дипломатнинг таъкидлашича, ҳозир Киевда экстремизм ва терроризм гуллаб-яшнамоқда.
22 май куни Украинанинг қўпроувчи разведка гуруҳи Белгород вилоятининг Грайвороский округига кирди. Сўнгги маълумотларга кўра, 13 нафар тинч аҳоли ярадор бўлган, эвакуация вақтида кекса бир аёл вафот этган. Душанба куни вилоятда жорий этилган аксилтеррор операцияси режими бекор қилинди. Россия Мудофаа вазирлиги Россия ҳарбийлари операция давомида вилоятга бостириб кирган украин миллатчи гуруҳлари яксон қилинганини
маълум қилди. 70 нафардан зиёд жангари йўқ қилинган. Россия Тергов қўмитаси ЖКнинг олтита, жумладан, теракт моддаси билан жиноий иш очганини маълум қилди.