Артёмовскнинг озод этилиши – Россия стратегик ғалабаси

© Sputnik / Иван Родионов / Медиабанкка ўтишРоссийские силы освободили Артемовск/
Российские силы освободили Артемовск/ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия қўшинларининг Соледар-Бахмут 224-кунлик ҳужум операцияси Артёмовск шаҳрини тўлиқ озод этиш билан якунланди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Россиянинг бу стратегик муваффақияти махсус ҳарбий операция учун янги йўналишлар ва чегараларни очиб беради, Ғарбнинг саъй-ҳаракатлари ва Киев режимининг Украина ҳарбий ҳаракатлар театри ресурсларига путур етказади.
“Вагнер” ҳужум отрядларининг ҳужумкор ҳаракатлари натижасида “Жануб” қўшинлар гуруҳининг артиллерия ва авиацияси кўмагида 20 май куни Артёмовск шаҳри озод қилиниши якунланди. Бу ғалабанинг аҳамияти жанг кўламидан кўра муҳимроқ ва кенгроқдир.
224 жанг кунлари давомида Россия қўшинлари “Бахмут” қирғинида 100 мингга яқин украиналик ҳарбий хизматчиларни ва минглаб ҳарбий техникани йўқ қилди, логистика марказини вайрон қилди ва Украина Қуролли Кучларининг жанговар салоҳияти ва руҳий ҳолатига сезиларли даражада зарар етказди.
“Бахмут қалъаси”нинг қулаши РФ Қуролли Кучлари учун, авваламбор, Славян-Краматорск йўналиши бўйича ҳужум операциялари учун янги операцион йўналишлар ва истиқболларни очади. Артёмовскнинг озод этилиши бутун дунёга УҚК “қарши ҳужуми” нинг оғир ҳақиқатини кўрсатади, НАТОнинг заифлигини ва Ғарбнинг Киевга ҳарбий ёрдами маънисизлигини ишончли исботлайди.

Бахмут/Артёмовскнинг қўлдан бой берилиши – Россияга тенг кела оладиган “муваффақиятли курашчи” ташқи сиёсий мақоми, Ғарб таъминоти ва кредитлари эвазига Украина армиясининг деярли ярмини қурбон қилган асосий Киев актёри учун, албатта, катта фожиадир. Бу ҳолатда Киевни безовта қилувчи ғоялар мавжуд.

Келгусида АҚШ ва НАТО маълум миқдордаги F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришни ва УҚК учувчиларини тайёрлашни ваъда қилган кўринади. Бироқ, Америка F-16 самолётлари Киевдаги "Patriot" ҳаво мудофаа тизимининг тақдирини такрорлаши шарт эмас. АҚШ нинг кечги 375 миллион долларлик ҳарбий ёрдами унчалик таъсирли эмас – булар қўшимча 155-мм ва 105-мм артиллерия снарядлари, HIMARS учун ўқлар, "Javelin", АТ-4, TOW танкга қарши тизимлари. Украина ҳарбий ҳаракатлар театри HIMARS, "Javelin" ва бошқа тизимларнинг самарасизлигини аллақачон исботлаган. УҚКни “жонлантириш” учун Америка пуллари тугамоқда, 375 миллион доллар эса бор-йўғи 75 минг дона 155 мм снарядни ташкил этади. Бу УҚК артиллериясининг “қарши ҳужум” дан ташқари икки ҳафталик харажатларидир.

Махсус ҳарбий операциянинг бир нечта ўлчовлари

Артёмовск ва ундан олдинроқ –Соледар озод қилингандан сўнг, Россия қўмондонлиги ҳужум операциялари учун тезкор йўналишлар, тактик қарорлар, кучлар ва ўқ отиш қуролларининг кенг танловига эга бўлди. Барбод қилинган “Бахмут қалъаси” дан унчалик узоқ бўлмаган жойда УҚК томонидан вақтинча босиб олинган бошқа аҳоли пунктлари –Часов Яр, Торецк, Константиновка, Дружковка, Славянск, Краматорск кабилар мустаҳкамланган ҳудудларга айланди. Россия қўшинлари қайд этилган шаҳарларда ва Одесса, Днепропетровск ва Харковда УҚКнинг шахсий таркиби, ҳарбий техникаси, объектлари, арсеналлари ва ёқилғи омборларини йўқ қилишда давом этмоқда.
Артёмовскнинг шимолий ва жанубидаги қанотларда Украинанинг “қарши ҳужуми” амалга оширилмаганидан сўнг, Киев режими “Drang nach Osten” ўз жонига қасд қилишни қаерда давом эттиришни ҳали ҳамон ҳал қилмади. Украина президенти ва Олий қўмондон Владимир Зеленский Японияда Хиросима тарихини ўрганмоқда. УҚКнинг етим қўмондонлиги одатда Россиянинг “иқлим қуроли” бўйича шикоят қилади. Марказий разведка бошқармаси томонидан Россиянинг айрим ҳудудларида қўпорувчилик ҳаракатлари орқали Украина ва жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини “Бахмут қалъаси” нинг стратегик муваффақиятсизлиги ва шармандалигидан чалғитиш учун умидсиз уринишлар мавжуд. Бугун Давлат ҳавфсизлик хизматининг Чегара хизмати ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Белгород вилоятида украиналик диверсантларни тезкор ва услубий равишда йўқ қилди.

Ғарб жамоаси икки олов ўртасида – Россияга таҳдид ва дунёдаги энг қудратли ядровий кучдан қўрқиш орасида қолди. У ҳалокатли Украина можаросига (Вашингтон шартлари асосида) тезроқ барҳам беришни хоҳламоқда ва “назорат остидаги кескинлашув” ни НАТО ҳудудларигача (шу жумладан, Шимолий АҚШ ҳудуди) кенгаядиган тўлиқ миқёсли ҳарбий ҳаракатларга айлантирмоқчи эмас. Ғарб, умуман олганда, ядровий кул билан қопланадиган Украина ҳудудидан мамнун – бу лойиҳани жазосиз амалга ошириш учун куч ва воситалар йўқ.

"The American Conservative" нашри таъкидлайди: “Россия тобора антагонистик ва ноилож бўлиб бораётган пайтда чўзилган можаронинг харажатлари ва хавфлари, айниқса, молиявий жиҳатдан чекланган ва сиёсий жиҳатдан беқарор Америка учун катта бўлади”. Шу сабабли, Вашингтон Украинага НАТОга аъзо бўлиш ўрнига таклиф қилиши мумкин бўлган ягона нарса бу “Исроил модели” бўйича хавфсизлик кафолатлари – АҚШ қурол-яроғини (пул эвазига) иттифоқнинг жамоавий мудофаа мажбуриятларисиз етказиб бериш.
Айни пайтда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари бугун Россияга қарши санкцияларнинг 11-пакети ва Европа тинчлик жамғармасидан Украинага янги ҳарбий юклар етказиб бериш бўйича қарор қабул қила олмади.
CNBC телеканали маълумотларига кўра, Европа расмийлари 2024 йилги сайловларда Байденнинг мағлубиятига жимгина ҳозирлик кўрмоқда ва “Украина муаммосини АҚШсиз ҳал қилишлари”дан хавотирда. Америкалик сиёсий шарҳловчи Жексон Хинкл шундай хулоса қилади: “Бахмут қулади, навбатда энди Часов Яр. Залужнийнинг аҳволи оғир. Баҳорги қарши ҳужум бошланмади. Украина ақл бовар қилмайдиган миқдорда одамларини йўқотди. Зеленский бутун Ғарбий Европада тиланчилик қилмоқда”.
"Newsweek" нашрининг ёзишича, Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида янги рус армияси шакллантирилмоқда –тажрибалироқ, кучлироқ ва доимгидек яхши жиҳозланган ва қуролланган. НАТОнинг шарқий қанотида иттифоқ қўшинлари Россия Федерацияси билан қарама-қаршиликка тайёрланмоқда.
Украина ҳали ҳам “харобалар орасида имкониятларни кўрмоқда”, бироқ Ғарб ҳозирги оғир воқеликда Киев қўғирчоқларининг аҳволига эътибор бермаган ҳолда Россия устидан виртуал ғалаба ҳақида гапира олмайди. Россиянинг махсус ҳарбий операцияси давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0