Қабул-2023: ҳужжат топшириш жараёни қачондан бошланиши маълум бўлди

© Sputnik/Рамиз БахтияровРабота приёмной комиссии. Иллюстративное фото
Работа приёмной комиссии. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2023
Oбуна бўлиш
Ҳужжат топшириш жараёни 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Бу йилги қабул учун абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Бу ҳақда Халқаро пресс клубнинг “Қабул-2023: квоталар, имконият ва имтиёзлар” мавзусидаги сессиясида маълум қилинди.
Таъкидланишича, чет тилидан касбий ижодий имтиҳон топширувчи абитуриентлар эса, 1 июлгача ҳужжатини топшириб бўлиши керак.
Аввалроқ, тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлар сони ва баҳолаш мезонлари тасдиқланганди. Умумий 2023/2024 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0