Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади

© SputnikГорный кишлак Гилан
Горный кишлак Гилан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2023
Oбуна бўлиш
Қозоғистон ҳудуди устидаги жойлашган антициклоннинг таъсири ҳафта ўрталарида ҳарорат фонини бироз пасайтиради.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Бугун, 22 май кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва ёз каби илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +32...+35 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда +36...+38 даражагачани ташкил этади.
Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 23-34 май кунлари республиканинг шарқий ҳудудларининг энг чекка қисмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қозоғистон ҳудуди устидаги жойлашган антициклоннинг таъсири ҳафта ўрталарида ҳарорат фонини бироз пасайтиради. Кундузги ҳаво ҳарорати +25...+30 даража атрофида бўлади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳарорат яна +31...+33 гача кўтарилади.
23-24 май кунлари республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳафта давомида маҳаллий момақалдироқли ёмғирлар билан кучсиз берқарорлик бўлиши кузатилади.
Пойтахтда бугун ва ҳафтанинг охиригача ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 23-24 май кунлари шамол тезлиги 12-14 м/с гча кучайиши мумкин. Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +31...+33 даража бўлади, қолган кунларда эса ҳарорат асосан +26...+30 даража атрофида бўлади.
Янгиликлар лентаси
0