Хоразмда “Дамас” ва “Лабо” ишлаб чиқариш йилига 150 минг донага етказилади – UzAuto Motors

© Foto : UzAuto MotorsАвтомобиль Chevrolet Damas
Автомобиль Chevrolet Damas  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2023
Oбуна бўлиш
UzAuto Motors компанияси автомобилларни етказиб бериш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида “Дамас” ва “Лабо” автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш дастурини якунлади.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Хоразмда “Дамас” ва “Лабо” автомобилларини ишлаб чиқариш йилига 150 минг донага етказилади. Бу ҳақда UzAuto Motors матбуот хизмати хабар берди.
UzAuto Motors компанияси автомобилларни етказиб бериш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида “Дамас” ва “Лабо” автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш дастурини якунлади.
“Эндиликда, амалга оширилган чора-тадбирлар ушбу талабгир моделларнинг ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 150 минг донага босқичма-босқич ошириш имконини беради, бу эса ўз навбатида етказиб бериш муддатига ҳам ўз таъсирини ўтказади”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифида вилоят ҳокимига шундай вазифа қўйганди. Бунга 20 млн доллар миқдорида инвестиция жалб қилиниши ва шу орқали 300 та янги иш ўрни яратилиши маълум бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0