https://sputniknews.uz/20230331/mirziyoev-xorazm-viloyati-hokim-vazifalar-33405838.html
Мирзиёев Хоразм вилоятининг янги ҳокимига қандай вазифалар топширди?
Мирзиёев Хоразм вилоятининг янги ҳокимига қандай вазифалар топширди?
Sputnik Ўзбекистон
Хоразм вилоятига қўшимча 400 миллиард сўм ажратилади. Шунингдек, вилоят ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.
2023-03-31T15:56+0500
2023-03-31T15:56+0500
2023-03-31T15:59+0500
сиёсат
ўзбекистон
хоразм вилояти
шавкат мирзиёев
ҳоким
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33406355_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_d8349bca1fb7e9129005bd03a92fb7dd.jpg
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятининг янги ҳокими Жўрабек Раҳимовга бир қатор вазифалар топширди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Урганчда Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши сессияси ўтказилди. Унда Жўрабек Раҳимовнинг режалари тингланди.Жўрабек Раҳимов вилоятда тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш бўйича режаларини тақдимот қилди. Президент айтилган таклифларни маъқуллаб, улар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.Оилавий тадбиркорликОилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 940 миллиард сўмга қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланди.Янги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш орқали 57 минг, касаначиликда салоҳияти бор 240 та маҳаллада меҳнат қуроллари ва жой масаласини ҳал қилиб, 50 минг, ўзини-ўзи банд қилиш орқали 28 минг аҳоли бандлигини таъминлаш мумкинлиги айтилди.Озиқ-овқат маҳсулотлариИккинчи муҳим вазифа – озиқ-овқат маҳсулотлари балансини таъминлаш. Шу мақсадда “Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналини тиклаш” лойиҳасининг иккинчи босқичи бошланади.Боғот, Шовот ва Янгибозор туманларидаги 2 минг гектарда узум, олма ва қовун плантациялари, Гурлан ва Боғотда агрологистика марказлари ташкил этилади. Паррандачилик, чорвачилик, сутни қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилади.Маълумки, ҳар бир туманга камида 50 миллион доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси қўйилган. Вилоят ҳокимлигига номзод бунинг эвазига туманларда қандай лойиҳалар мўлжаллангани ҳақида ахборот берди.Шунингдек, 20 миллион доллар инвестиция эвазига “Дамас” ва “Лабо” автомашиналарини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди. Бу орқали 300 та янги иш ўрни яратилади.Саноат корхоналари ва уй-жойларни электр энергияси билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳам белгиланди.Президент мактабларда санитария ҳолатини яхшилаш, чет тили ва касбга ўргатиш хоналарини ташкил қилиш ҳамда 12 та туманда IT парк очиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.Умуман олганда, Хоразмда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга бу йилги давлат дастурларида кўзда тутилган 1,5 триллион сўмга қўшимча 400 миллиард сўм ажратилиши маълум қилинди. Бундан ташқари, аграр соҳа, ичимлик суви ва тадбиркорлик лойиҳаларига қўшимча 475 миллион доллар жалб қилиш бўйича топшириқ берилди.Барча чора-тадбирлар орқали 365 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаб, Хоразмни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш вазифаси қўйилди.
ўзбекистон
хоразм вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33406355_75:0:1212:853_1920x0_80_0_0_278a87ac97f295e251705ec290dc3321.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хоразм шавкат мирзиёев
ўзбекистон хоразм шавкат мирзиёев
Мирзиёев Хоразм вилоятининг янги ҳокимига қандай вазифалар топширди?
15:56 31.03.2023 (янгиланди: 15:59 31.03.2023) Хоразм вилоятига қўшимча 400 миллиард сўм ажратилади. Шунингдек, вилоят ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятининг янги ҳокими Жўрабек Раҳимовга бир қатор вазифалар топширди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Урганчда Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши сессияси ўтказилди. Унда Жўрабек Раҳимовнинг режалари тингланди.
Жўрабек Раҳимов вилоятда тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш бўйича режаларини тақдимот қилди.
Президент айтилган таклифларни маъқуллаб, улар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Оилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 940 миллиард сўмга қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланди.
Янги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш орқали 57 минг, касаначиликда салоҳияти бор 240 та маҳаллада меҳнат қуроллари ва жой масаласини ҳал қилиб, 50 минг, ўзини-ўзи банд қилиш орқали 28 минг аҳоли бандлигини таъминлаш мумкинлиги айтилди.
Иккинчи муҳим вазифа – озиқ-овқат маҳсулотлари балансини таъминлаш. Шу мақсадда “Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналини тиклаш” лойиҳасининг иккинчи босқичи бошланади.
Боғот, Шовот ва Янгибозор туманларидаги 2 минг гектарда узум, олма ва қовун плантациялари, Гурлан ва Боғотда агрологистика марказлари ташкил этилади. Паррандачилик, чорвачилик, сутни қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилади.
Маълумки, ҳар бир туманга камида 50 миллион доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси қўйилган.
Вилоят ҳокимлигига номзод бунинг эвазига туманларда қандай лойиҳалар мўлжаллангани ҳақида ахборот берди.
Давлат раҳбари 14 та йирик саноат лойиҳаси инфратузилмаси учун қўшимча 100 миллиард сўм йўналтириш, Урганчда электротехника ва фармацевтика саноат парклари ташкил қилиш бўйича кўрсатма берди.
Шунингдек, 20 миллион доллар инвестиция эвазига “Дамас” ва “Лабо” автомашиналарини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди. Бу орқали 300 та янги иш ўрни яратилади.
Саноат корхоналари ва уй-жойларни электр энергияси билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳам белгиланди.
Президент мактабларда санитария ҳолатини яхшилаш, чет тили ва касбга ўргатиш хоналарини ташкил қилиш ҳамда 12 та туманда IT парк очиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Умуман олганда, Хоразмда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга бу йилги давлат дастурларида кўзда тутилган 1,5 триллион сўмга қўшимча 400 миллиард сўм ажратилиши маълум қилинди. Бундан ташқари, аграр соҳа, ичимлик суви ва тадбиркорлик лойиҳаларига қўшимча 475 миллион доллар жалб қилиш бўйича топшириқ берилди.
Барча чора-тадбирлар орқали 365 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаб, Хоразмни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш вазифаси қўйилди.