Ўзбекистонда илк бор МДҲ ва туркиялик талабалар иштирокида театр фестивали ўтказилади

© Пресс-служба Ташкентской и Узбекистанской епархииВ Нукусе с размахом отметили 800-летие Александра Невского
В Нукусе с размахом отметили 800-летие Александра Невского - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2023
Oбуна бўлиш
Фестивалда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Туркия давлатларидан талабалар иштирок этади. Россия, Беларусь, Тожикистон, Хитой ва бошқа мамлакатлардан мутахассислар ташрифи кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Тошкентда илк бор “Турк дунёси талабалар театр фестивали” бўлиб ўтади. Бу ҳақда кинооператор-кинорежиссёр Иқбол Мелиқўзиев Sputnik мухбирига маълум қилди.
Фестиваль 22-26 май кунлари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бўлиб ўтади.
Мазкур фестивалга созандалик, халқ ижодиёти, актёрлик ва бошқа йўналишларда ўқийдиган фаол ва маҳоратли талабалар саралаб олинмоқда.
“Фестивалнинг бошқа ташкилий ишларида, масалан уни суратга олиш, жараёнлар видеосини монтаж қилиш, овозлаштириш каби ишларда ҳам истеъдодли талабалар иштирок этмоқда. Ўйлайманки, мазкур халқаро тадбир ёшларимизнинг маҳоратини синаш ва кўрсатиш учун катта майдон бўла олади”, Мелиқўзиев.
Фестивалда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Туркия давлатларидан талабалар иштирок этади. Бундан ташқари, Россия, Беларусь, Тожикистон, Хитой ва бошқа мамлакатлардан мутахассислар ташрифи кутилмоқда.
“Биз қардош мамлакатлардаги ижодкор ёшларнинг маҳорати ва билимига баҳо берамиз. Қолаверса, ўзаро ҳамкорликлар борасида кўплаб келишувларга эришамиз. Мазкур фестивални ҳар йили ўтказиш бизга анъанага айланиб қолади деган умиддаман”, дея қўшимча қилди киноижодкор.
Фестивалдан театр томошалари, “Созандалар жанги” беллашувлари, маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, учрашувлар, китоблар тақдимотлари, илмий-амалий анжуман ҳамда концерт дастурлари ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидан саралаб олинган иқтидорли талабалар график асосида институт Ўқув театрида тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда.
Янгиликлар лентаси
0