Зеленский тинчлик сўрамоқда – фақат Россиясиз

© AP Photo / © AP Photo / Michal DyjukВладимир Зеленский. Архивное фото
Владимир Зеленский. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2023
Oбуна бўлиш
Америка душмани бўлиш қийин, лекин унга дўст бўлиш — ўлимга тенг. Югославия, Ироқ, Афғонистон ва Украина бунга мисол.
Украина Қуролли кучларининг қишдан бери эълон қилинган "қарши ҳужуми" кутилмаганда содир бўлди. Украина Олий қўмондони тўсатдан “Катта еттилик” мезбонларидан тинчлик саммитини ўтказишни ва унинг “тинчлик режаси”ни муҳокама қилишни сўради.
Бугун Хиросимада G7 йиғилиши бошланади ва у ерда ҳақиқатан ҳам қандайдир тинчлик тортишувлари ўтказилиши эҳтимоли бор. Лекин Киевнинг истакларини Россиясиз муҳокама қилиш бу маънисиз сафсатадан бошқа нарса эмас.
“Катта еттилик” етакчилари истаган мавзуларни муҳокама қилиши ва ҳар қандай қарорни қабул қилишлари мумкин, бироқ бу Москванинг ҳаракатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бу вазиятда Ғарбнинг етакчи сиёсатчилари бизнинг бахтсиз муҳожирларимизга ўхшаб қоладилар: улар ҳам турли саммитларга йиғилишни, Россияни нима қилишни муҳокама қилишни ва қандайдир қарорлар қабул қилишни яхши кўришади, лекин ҳеч ким уларга қулоқ солмайди ва уларнинг қарорлари ҳеч кимга керак эмас.
Аслида, Зеленскийнинг баёноти – бу шунчаки ёрдам чақиришдир. Унинг “ғалати уруши” Украинани бутунлай чарчатиб қўйганга ўхшайди. Бир пайтлар СССРнинг энг бой республикаси бўлган мамлакат иқтисодиёти энди йўқ. Бунинг ўрнига, етти авлодига тўлайдиган қарзлар қолган. Аммо Украинада, улар ҳалигача Москвадан озод бўлгач, "Франциядаги каби" яшашларига ишонишди.
Иқтисодиёт нима! Давлатнинг энг муҳим ресурси, фуқаролари тугаб бормоқда. Фақат меҳнатга лаёқатли 5,5 миллионга яқин украиналиклар хорижга чиқди. Бундан ташқари, бу фуқаролар ўзлари билан қарамоғидаги шахсларни — болалар ва ота-оналарни ҳам олиб кетишган. Маълум бўлишича, атиги бир йил ичида Незалежная урушгача бўлган барча аҳолининг деярли учдан бир қисми "мамлакатдан чиқиб кетган". Яна бир неча миллион киши ўз шаҳар ва қишлоқлари билан бирга қўшиқлар остида Россияга кетишди. Ва бу аслида армиядаги йўқотишларни ҳисобга олмайди – Америка нашрларига кўра, бир йил ичида УҚКнинг 300 мингдан ортиқ аскарлари ҳалок бўлган.
Бугун собиқ Украина ССР билан содир бўлаётган воқеалар Америка билан дўстликнинг классик намунасидир. Албатта, АҚШ билан душманлик қилиш ёқимсиз, лекин дўст бўлиш — ўлимга тенг. Сўнгги ўттиз йил давомида америкаликлар буни бутун дунёга очиқ намойиш қилишди.
Дастлаб улар Югославияга демократия олиб келишди - мамлакат дунё харитасидан ғойиб бўлди. Кейин демократия Ироқ, Ливия, Афғонистонга олиб борилди — натижада у ерларда даҳшат ҳукм сурмоқда. Америкаликларнинг иттифоқчилари ва энг яхши дўстлари ўнлаб йиллар давомида ҳокимият тепасида туриши натижасида бу ҳудудлардаги яшашни “итнинг куни” дейиш мумкин холос.
Бу бутун дунёга қолоқ халқлар билан оқ жанобларнинг ҳеч қандай кўринишда “демократия” қура олмаслигининг далолати сифатида тақдим этилади. Аслида, бу шунчаки баҳона. Америкаликлар ҳеч қачон демократия қуришни режалаштирмаган. Мамлакатни вайрон қилиш, тартибсизликка солиш, аҳолини мамлакатдан боши билан қочиб кетадиган даражага етказиш – асл ният ана шу.

"The Washington Post" ёзишига кўра, 11 сентябрдан кейин АҚШ босқинлари натижасида дунё бўйлаб 4,5 миллиондан ортиқ киши вафот этган. Улар оддий фуқаролар эди. Уларга ўн миллионлаб қочқинларни, вайрон бўлган саноат тармоқларини, ўлик иқтисодларни қўшинг - бу АҚШ ташқи сиёсатининг ҳақиқий натижаси бўлади. Ер юзидан давлатларни йўқ қилиш, миллионлаб одамларни ўлдириш орқали америкаликлар ўзларининг тугаб бораётган империясини қўллаб-қувватлаб турдилар.

Улар Украинадан ҳам Афғонистонни ясашди, фақат буни айёрлик билан бажаришди — мамлакат элитасини сотиб олишди ва 2014 йилда давлат тўнтариши уюштиришди. Украиналиклар, ўзларига хос равишда, Сэм амакини лаққа туширамиз, ҳам пулини оламиз ҳам ҳалокатдан қочиб қоламиз деб ўйлашган эди. Аммо бу шундай бўлмади — улар жуда тажрибали йигитларга дуч келишди.
Натижада Незалежная бугун вайронага айланган ва унинг топ-менежери эса ўз эгаларидан дам беришни сўрамоқда: урушга жўнатадиган одам қолмади. Қарши ҳужумни кечиктириш, тинчлик режаси ва тинчлик саммитини талаб қилиш — буларнинг барчаси битта операдан.

Бироқ Зеленскийнинг америкалик усталари уни осонликча қўйиб юборишмайди. Уларнинг фикрича, Украинадан ҳали ҳам фойдаланиш мумкин, Европадаги ҳали барча мақсадларга эришилмаган.

Вашингтоннинг ушбу мақсадлари 2015 йилда, Киевдаги тўнтаришдан кўп ўтмай, таниқли Стратфор таҳлилий маркази асосчиси, сиёсатшунос Жорж Фридман томонидан эълон қилинган эди.
Унинг сўзларига кўра, ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун америкаликлар Германия ва Россия ўртасидаги муносабатларни зудлик билан узиши керак.
Бу мақсад аллақачон тугалланган. Биринчидан, Украинадаги можаронинг қўзғатилиши, кейин "Шимолий оқим"нинг портлаши, Германияни Киев режимига қурол-яроғ етказиб бериш учун шантаж қилиш ва Донбассдаги немис танклари – Россия-Германия муносабатларини барбод қилди.

Энди Фридман режасига кўра, америкаликлар Германия ва Россия ўртасида чегараланган ҳудудларни бирлаштириб, мамлакатимизга қарши курашишга тайёр бўлган буфер ҳудудини қуриши керак. Бу машҳур Иккки денгиз ораси (Междуморье, Интермариум) лойиҳаси. Америкаликлар ушбу лойиҳага поляклар назорати остида Болтиқбўйи давлатлари, Украина, Молдова ва ҳатто Беларусияни бирлаштирмоқчи.

Фридманнинг сўзларига кўра, Европа "курашга маҳкум". Эски Дунё мамлакатлари ҳам қандайдир равишда сафарбарликдан қочиши мумкин бўлса, Польша бошчилигидаги ЕИнинг янги аъзолари аллақачон Шарқий жабҳада кутишмоқда. Бу эса Шарқий Европани Украина тақдири кутаётганини англатади – америкаликлар у ерларни ҳам ана шундай харобага айлантиради.
Узоқ йиллар олдин, АҚШ истеъмол бозори энг бадавлат бўлган вақтларда, америкаликлар ўз вассалларига унга кириш ҳуқуқини сотишди. Урушдан кейинги Япония, Жанубий Корея ва ГФРнинг тез иқтисодий ўсиши феномени ҳам ана шундан келиб чиққан эди.
Бироқ ҳозир Қўшма Штатлар иқтисодиёти ёмон ва Маршаллнинг барча режалари унутилган. Бугун америкаликлар ўз иттифоқчилари ва дўстларини "Украина"га айлантирмоқда - урушдан вайрон бўлган, хўрланган, ҳудудлар бўлакларига айланган.
“Катта еттилик” саммити Хиросимада ўтаётгани рамзий маънога эга. Бу барча мамлакатларга Вашингтондан нима кутиш кераклигини эслатиб туради.
Янгиликлар лентаси
0