Махсус операция: 19 майнинг асосий хабарлари
© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишБоевая стрельба самоходной артиллерийской установки (САУ) "Гиацинт-С" на Ореховском направлении в Запорожской области.
© Sputnik / Константин Михальчевский
/ Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси махсус ҳарбий операция режалари ва мақсадларига мувофиқ Украина Қуролли кучлари ва ёлланма аскарларни демилитаризация ва денацификация қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операция сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Тунги зарба. Бугун тунда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Украина Қуролли Кучлари бўлинмаларининг жойлаштириш пунктлари ва ўқув марказларига, шунингдек, ўқ-дорилар, қурол-яроғлар ва хорижда ишлаб чиқарилган техника омборларига қарши денгиздан узоқ масофали юқори аниқликдаги ракета зарбаси берди. Барча танланган нишонлар яксон қилинди. Зарба натижасида жанглар бўлаётган Украина қўшинларининг таъминоти бузилди, захиралар йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи ҳаво зарбалари ва артиллерия ўқлари Харков вилоятидаги Двуречная, Новомлинск, Кисловка ва Берестовое аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 65 нафар ҳарбий хизматчилари, иккита машинаси ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини йўқ қилди.
Харков вилояти Тимковка, Цинковка ва Луганск Халқ Республикасининг Розовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг учта диверсион-разведка гуруҳлари ҳаракатлари тўхтатилди.
Харков вилояти Тишенковка аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг 14-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Невское, Червоная Диброва ва ДХРнинг Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 85 тагача ҳарбий хизматчилари, учта зирҳли жанговар техникаси, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, шунингдек, "Мста-Б" ва Д-30 гаубицаларини йўқ қилди.
Артёмовск тактик йўналишида ҳужумчи отрядлар шаҳарнинг ғарбий қисмида жанглар олиб борди, "Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ҳужум бўлинмаларининг қанотларини қоплаган ҳолда душманни тўхтатиб турди.
Операцион-тактик армия авиацияси, "Жанубий" кучлар гуруҳининг артиллерия ўқлари Донетск Халқ Республикасининг Калиновка, Часов Яр ва Красное аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг кучи ва техникасини мағлуб этди. Ўтган кун давомида ушбу ҳудудда авиация томонидан бешта парвоз амалга оширилди. Гуруҳ артиллерияси 68 та ўт очиш нуқтасини йўқ қилиш миссиясини бажарди.
Артёмовскда жанглар давомида 70 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар ва ёлланма аскарлар, иккита пиёда жанговар машинаси, битта зирҳли транспорт воситаси, учта пикап, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радар станциялари вайрон қилинган.
Донецк йўналишида бўлинмаларнинг фаол ҳаракатлари, "Жанубий" кучлар гуруҳининг ҳаво зарбалари ва артиллерия ўқлари натижасида 130 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, ўнта машина ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилган битта Л118 гаубицаси йўқ қилинди.
Донетск Халқ Республикасининг Боковое қишлоғи яқинида ракета ва артиллерия қуроллари омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донетск ва Запороже йўналишларида "Шарқ" кучлари гуруҳи ДХРнинг Шевченко ва Новоселка, Запороже вилоятининг Малая Токмачка ва Новоданиловка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 120 нафаргача ҳарбий хизматчилари, учта зирҳли жанговар машинаси ва иккита Д-30 гаубицасини йўқ қилди.
Донетск Халқ Республикасининг Константиновка қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг 72-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Донетск Халқ Республикасининг Константиновка қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг 72-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналишида душманнинг 30 нафар ҳарбий хизматчиси, учта транспорт воситаси ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинган.
Армия авиацияси ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 103та ҳудудда жойлашган 76 та артиллерия бўлинмаси, ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
ДХРнинг Красноармейск аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг артиллерия ўқ-дорилари омборига зарба берилди. Лвов вилояти Мервичи қишлоғи яқинида Украина ҳарбий техникаси сақланадиган ёқилғи омбори йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомиида АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS тизимининг 7та ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Харков вилоятининг Двуречное, Горобевка, Донетск Халқ Республикасининг Веселе, Благовешченка, Белогоровка, Новомикайловка ва Егоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 10та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Умумий ҳисобда махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина 428 та самолёт, 234 та вертолёт, 4218 та учувчисиз учиш аппарати, 423 та зенит-ракета тизими, 9227 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1100 та кўп марталик жанговар техника, ракета тизимлари, 4852 дала артиллерия ва миномётлари, шунингдек, 10304 та махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.