Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

© Пресс-служба АО "Тошшахартрансхизмат".Автобус АО "Тошшахартрансхизмат"
Автобус АО Тошшахартрансхизмат  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2023
Oбуна бўлиш
Янги йўналишдаги автобуслар 1 июндан бошлаб ҳаракатланади.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида иккита янги автобус йўналиши йўлга қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси хабар берди.
Пойтахтда 1 июндан бошлаб 131-сонли ва 156-сонли янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда.
Унга кўра, 131-сонли “Дўстлик 2-мавзеси - Олимпия мавзеси” оралиғида магистрал автобус йўналиши ташкил этилмоқда.
Йўналиш “Дўстлик 2-мавзеси - Олимпия мавзеси” оралиғида "King Long" русумдаги ўта катта сиғимли автобуслар 17 та жадвал асосида 9 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.
Шунингдек, 156-сонли “Ғалаба маҳалласи-Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси” янги етказиб берувчи автобус йўналиши ташкил этилмоқда. Ушбу автобус йўналиши 4 та жадвал асосида ҳаракатланади.
Ушбу янги автобус йўналиши 75-сонли автобус йўналиши Қипчоқ транспорт ўтиш боғламасига қадар қисқартирилганлиги сабабли ҳамда Обод, Самарқанд, Саидота, Ғалаба маҳалларида истиқомат қилаётган кўп сонли аҳолининг эҳтиёжини, талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда ташкил этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0