https://sputniknews.uz/20230518/ozbekistonliklar-kuchli-zilzila-ogohlantirish-xabar-35046407.html
Энди ўзбекистонликлар кучли зилзила олдидан огоҳлантирилади
Энди ўзбекистонликлар кучли зилзила олдидан огоҳлантирилади
Sputnik Ўзбекистон
Аҳолига 5 ва ундан юқори балли тебранишлар аниқланганда махсус мобил илова орқали тезкор хабарнома юборилади.
2023-05-18T10:34+0500
2023-05-18T10:34+0500
2023-05-18T11:05+0500
жамият
ўзбекистон
зилзила
мобил илова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/816/40/8164031_0:32:1719:998_1920x0_80_0_0_e03bb0044d8389ba4d1b4f0d617e335a.jpg
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Энди ўзбекистонликларга мобил илова орқали кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–158-сонли қарорда назарда тутилган.Қарорга кўра, шу йил 1 декабрдан республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади.Мазкур миллий тизим доирасида Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади.2023 йил 1 августдан:Шунингдек, 2024 йил 1 январдан сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиёти жорий қилинади.Ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилади.2023 йил 1 июндан республика ҳудудларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини ўрганиш ишлари ташкил этилади.2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим босқичларининг амалдаги таълим дастурларига Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидалари киритилади.Эслатиб ўтамиз, Аndroid қурилмасидан фойдаланувчи Ўзбекистон аҳолиси 21 март соат 21:47 да Афғонистон ҳудудида содир бўлган кучли зилзиланинг сейсмик тебранишлари тўғрисида илк бор эрта огоҳлантириш тизими орқали маълумотлар олишган эди. Ушбу тизим Ўзбекистон ҳудудида илк бор ишлагани сабабли фуқароларда турли саволлар пайдо бўлди.
https://sputniknews.uz/20230323/halokat-chamadonida-nimalar-bolishi-kerak-33172889.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/816/40/8164031_171:0:1546:1031_1920x0_80_0_0_a04ebbb8b98563d6fa0e284b39bb69f2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон зилзила мобил илова
ўзбекистон зилзила мобил илова
Энди ўзбекистонликлар кучли зилзила олдидан огоҳлантирилади
10:34 18.05.2023 (янгиланди: 11:05 18.05.2023) Аҳолига 5 ва ундан юқори балли тебранишлар аниқланганда махсус мобил илова орқали тезкор хабарнома юборилади.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Энди ўзбекистонликларга мобил илова орқали кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган
ПҚ–158-сонли қарорда назарда тутилган.
Қарорга кўра, шу йил 1 декабрдан республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади.
Мазкур миллий тизим доирасида Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади.
Зилзила ўчоғига яқин икки ва ундан ортиқ сейсмик станцияларда 5 ва ундан юқори балли тебранишлар аниқланганда “Кучли зилзиладан огоҳлантириш” мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.
“Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” ишга туширилади;
сув омборларида ишловчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар 2 йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.
Шунингдек, 2024 йил 1 январдан сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиёти жорий қилинади.
Ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилади.
2023 йил 1 июндан республика ҳудудларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини ўрганиш ишлари ташкил этилади.
2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим босқичларининг амалдаги таълим дастурларига Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидалари киритилади.
Эслатиб ўтамиз, Аndroid қурилмасидан фойдаланувчи Ўзбекистон аҳолиси 21 март соат 21:47 да Афғонистон ҳудудида содир бўлган кучли зилзиланинг сейсмик тебранишлари тўғрисида илк бор эрта огоҳлантириш тизими орқали маълумотлар олишган эди. Ушбу тизим Ўзбекистон ҳудудида илк бор ишлагани сабабли фуқароларда турли саволлар
пайдо бўлди.