Андроид смартфонлардаги сейсмик огоҳлантириш тизими қандай ишлайди — мутахассис жавоби
16:44 24.03.2023 (янгиланди: 17:05 24.03.2023)
© Sputnik / Стас ЭтвешСмартфон, архивное фото
© Sputnik / Стас Этвеш
Oбуна бўлиш
Google нинг эрта огоҳлантириш тизими бу ер қимирлашини прогнозлаш усули эмас. У ер қимирлаши содир бўлганидан сўнг яқин атрофда жойлашган фойдаланувчиларни имкон қадар тез огоҳлантириш учун мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. Сейсмология институти директори ўринбосари Воҳидхон Исмоилов АОКАда бўлиб ўтган брифингда Андроид смартфонлардаги сейсмик огоҳлантириш тизими қандай ишлашини тушунтириб берди.
Эслатиб ўтамиз, Аndroid қурилмасидан фойдаланувчи Ўзбекистон ахолиси 21 март соат 21:47 да Афғонистон ҳудудида содир бўлган кучли зилзиланинг сейсмик тебранишлар туғрисида илк бор эрта огоҳлантириш тизими орқали маълумотлар олишган эди. Ушбу тизим Ўзбекистон ҳудудида илк бор ишлагани сабабли фуқароларда турли саволлар пайдо бўлди.
© SputnikОповещение о землетрясениях Google Earthquake
Оповещение о землетрясениях Google Earthquake
© Sputnik
Мутахассиснинг айтишига кўра, Googleнинг эрта огоҳлантириш тизими бу ер қимирлашини прогнозлаш усули эмас.
Google тизими бу зилзилани прогноз қилиш усули эмас, балки зилзила содир бўлгандан сўнг сейсмик тўлқинларни тарқалиши ҳақида яқин атрофда яшайдиган аҳолини огоҳлантириш тизимидир.
Зилзила ўчоғидан тарқалган тўлқин яқин атрофдаги сейсмик станцияларда қайд қилингандан сўнг 3 сония ичида ушбу зилзила тўғрисидаги маълумот (яъни ўчоқнинг чуқурлиги, зилзила кучи, орадаги масофа) Google огоҳлантириш тизими орқали дунёга тарқалади.
Яратилган эрта огоҳлантириш тизимининг асосий афзалиги бу барча мобил фойдаланувчиларига қисқа вақтда кутилаётган сейсмик тўлқинлар тўғрисидаги маълумотни етказишдир, - дейди мутахассис.
Маълумот учун, Google компанияси томонидан 2020 йили ишлаб чиқилган ва Android тизимига ўрнатилган зилзила тўғрисида эрта огоҳлантириш дастури илк бор АҚШнинг Калифорния штатида синовдан ўтган.
Албатта, бу ғоя янгилик эмас, чунки Япония ҳудуди учун зилзилаларни эрта огоҳлантириш тизими Япония метереологик агентлиги томонидан яратилган ва қўлланиб келинмоқда. Худди шундай минтақавий тизим Мексикада, Хитойда, Тайванда, Италияда, Руминияда ва бошқа давлатларда ҳам қўлланилмоқда. Лекин Google компанияси яратган мобил дастур бутун жаҳонни қамраб олиш имкониятига эга.
Хитой тадқиқотчиларининг берган маълумотга кўра, эрта огохлантириш тизими жорий қилинганда 3 сония ичида шикастланишларни 14 фоизга, 10 сонияда жарохатланиш ва қурбонларни 39 фоизга ва 20 сонияда 63 фоизга қисқартириши мумкин.
Бугунги кунда зилзилани эрта огоҳлантириш тизимини мавжудлиги сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг самарали йўналишлардан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, Япония ахолининг 65 фоизи эрта огоҳлантириш тизимидан самарали фойдаланишар экан.
Бугунги кунда зилзилани эрта огоҳлантириш тизимини мавжудлиги сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг самарали йўналишлардан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, Япония ахолининг 65 фоизи эрта огоҳлантириш тизимидан самарали фойдаланишар экан.