https://sputniknews.uz/20230518/ozbekiston-qozogiston-mudofaa-vazirlari-hamkorlik-35056958.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов расмий ташриф билан келган Қозоғистон мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
2023-05-18T13:28+0500
2023-05-18T13:28+0500
2023-05-18T13:28+0500
сиёсат
ўзбекистон
қозоғистон
мудофаа вазирлиги
баҳодир қурбонов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/12/35056172_0:27:1280:747_1920x0_80_0_0_cabdbffd855df8fcb10d098f56321239.jpg
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов расмий ташриф билан келган Қозоғистон мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида Қурбонов мустақиллик йилларида икки давлат ўртасида ўрнатилган дўстона ҳарбий муносабатларнинг фақат ижобий томонга силжиб бораётганини таъкидлади.Шунингдек, Ўзбекистон мудофаа вазири икки томонлама ҳамкорликдаги эришилаётган ютуқларга тўхталар экан, ўзаро яқин дўстона муносабатлар ўзбек-қозоқ алоқаларини янги стратегик шерикчилик босқичига кўтариб, иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамлаётганини қайд этди.Икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттиришнинг истиқболли таклифлари билан чиқди.Учрашувдан сўнг Қозоғистон ҳарбий делегацияси Ўзбекистон мудофаа вазири ҳамроҳлигида “Ғалаба боғи”га ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. У ердаги "Шон-шараф" музейи фаолияти билан танишди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳарбий округининг "Ангрен" дала ўқув майдонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари иштирокидаги "Қалқон-2023" махсус тактик-ўқув ўқувлари бошлангани хабар қилинган эди.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/12/35056172_125:0:1156:773_1920x0_80_0_0_c91843e65319ae1fc5ae5dc9f2c349f8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қозоғистон ҳарбий ҳамкорлик баҳодир қурбонов руслан жақсилиқов
ўзбекистон қозоғистон ҳарбий ҳамкорлик баҳодир қурбонов руслан жақсилиқов
Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Қозоғистон мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Ўзбекистонга келди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов расмий ташриф билан келган Қозоғистон мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида Қурбонов мустақиллик йилларида икки давлат ўртасида ўрнатилган дўстона ҳарбий муносабатларнинг фақат ижобий томонга силжиб бораётганини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон мудофаа вазири икки томонлама ҳамкорликдаги эришилаётган ютуқларга тўхталар экан, ўзаро яқин дўстона муносабатлар ўзбек-қозоқ алоқаларини янги стратегик шерикчилик босқичига кўтариб, иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамлаётганини қайд этди.
Икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттиришнинг истиқболли таклифлари билан чиқди.
Учрашувдан сўнг Қозоғистон ҳарбий делегацияси Ўзбекистон мудофаа вазири ҳамроҳлигида “Ғалаба боғи”га ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. У ердаги "Шон-шараф" музейи фаолияти билан танишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳарбий округининг "Ангрен" дала ўқув майдонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари иштирокидаги "Қалқон-2023" махсус тактик-ўқув ўқувлари бошлангани
хабар қилинган эди.