Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари махсус тактик-ўқувлари бўлиб ўтмоқда – фото
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари махсус тактик-ўқувлари бўлиб ўтмоқда – фото
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳарбий округининг "Ангрен" дала ўқув майдонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари бўлинмаларининг ҳамкорлигидаги "Қалқон-2023" махсус тактик-ўқув ўқувларини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Тошкент ҳарбий округининг "Ангрен" дала ўқув майдонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари бўлинмаларининг ҳамкорлигидаги "Қалқон-2023" махсус тактик-ўқув ўқувларини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида нотинчлик, кескинлик ва қуролли тўқнашувлар ўзаро мулоқотларда ҳал қилувчи куч сифатида намоён бўлаётгани ва уларни минтақа яқинида юз бераётгани ўзаро ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни янада кучайтиришга ундамоқда.Тадбирда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Зокир Сайфудинов сўзга чиқиб, икки давлат ўртасида ўзаро ҳарбий соҳада бундай яқин ҳамкорликнинг ўрнатилиши Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидлаб ўтди.“Бошланаётган ҳамкорликдаги махсус тактик-ўқув ҳам икки мамлакатнинг ҳарбий соҳадаги узоқ йиллик тарихий асосларга эга дўстона муносабатларининг яна бир тимсолидир”, - дейилган хабарда.Хабарда бу ўқув машғулотлари ўзбек-қозоқ ҳарбий хизматчилари учун ўзаро тажриба алмашиш, билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, энг муҳими, ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қўшимча қилинган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлигидаги "Қалқон-2023" махсус тактик-ўқув ўқувлари тантанали очилди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Тошкент ҳарбий округининг "Ангрен" дала ўқув майдонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари бўлинмаларининг ҳамкорлигидаги "Қалқон-2023" махсус тактик-ўқув ўқувларини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида нотинчлик, кескинлик ва қуролли тўқнашувлар ўзаро мулоқотларда ҳал қилувчи куч сифатида намоён бўлаётгани ва уларни минтақа яқинида юз бераётгани ўзаро ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни янада кучайтиришга ундамоқда.
Тадбирда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Зокир Сайфудинов сўзга чиқиб, икки давлат ўртасида ўзаро ҳарбий соҳада бундай яқин ҳамкорликнинг ўрнатилиши Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидлаб ўтди.
“Бошланаётган ҳамкорликдаги махсус тактик-ўқув ҳам икки мамлакатнинг ҳарбий соҳадаги узоқ йиллик тарихий асосларга эга дўстона муносабатларининг яна бир тимсолидир”, - дейилган хабарда.
Хабарда бу ўқув машғулотлари ўзбек-қозоқ ҳарбий хизматчилари учун ўзаро тажриба алмашиш, билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, энг муҳими, ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қўшимча қилинган.