Мирзиёев ва Цзиньпин стратегик ҳамкорлик йўналишларини келишиб олишди
19:19 18.05.2023 (янгиланди: 21:00 18.05.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаПереговоры президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Председателем Китайской Народной Республики Си Цзиньпином в резиденции "Шэньси" в городе Сиане.
Oбуна бўлиш
Электр ва гибрид автотранспорт воситаларини йиғиш бўйича замонавий заводларни ишга тушириш шулар жумласидан.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи чоғида Хитой раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув икки мамлакат делегациялари иштирокида Сиань шаҳридаги “Шэньси” қароргоҳида ўтди.
Таъкидланишича, Мирзиёев ва Цзиньпин икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг янги даврида долзарб бўлган масалаларни батафсил муҳокама қилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПереговоры президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Председателем Китайской Народной Республики Си Цзиньпином в резиденции "Шэньси" в городе Сиане.
Камбағалликни қисқартириш, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги, ердан фойдаланиш, кичик ва ўрта бизнес, инфратузилмани модернизация қилиш, тиббий хизмат сифатини ошириш ва профессионал таълим соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда самарали тажриба алмашиш ва амалий чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Савдо-иқтисодий соҳада ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари батафсил кўриб чиқилди. Бу, энг аввало, замонавий саноат қувватларини барпо этиш, инвестициявий ва юқори технологик корхонааларни ташкил этиш борасидаги қўшма лойиҳаларни назарда тутади.
Куни кеча ўтказилган бизнес-форум якунида умумий қиймати 25 миллиард долларлик истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар имзоланди ва келишувларга эришилди.
Муқобил энергетикани ривожлантириш бўйича қуёш, шамол ва сув электр станцияларини барпо этиш, қуёш панеллари, электр ускуналар, трансформаторлар, аккумуляторлар ишлаб чиқариш, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш ва мутахассисларни тайёрлаш борасидаги лойиҳалардан иборат инвестициявий-технологик ҳамкорлик дастурини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Етакчилар янги авлод автомобилларини ишлаб чиқариш соҳасидаги кооперацияни кенгайтириш – электр ва гибрид автотранспорт воситаларини йиғиш бўйича замонавий заводларни ишга тушириш имкониятларини муҳокама қилишди.
Турдош тармоқлардаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди. Хусусан, мис, литий, нодир металларни чуқур қайта ишлаш асосида электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юқори технологик кластерни барпо этиш шулар жумласидан.
Бундан ташқари, пластмассалар, кимёвий маҳсулотлар, металл буюмлар, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, биотехнологиялар кластерини ташкил этишда ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан мамлакатлар манфаатдор экани таъкидланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПереговоры президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Председателем Китайской Народной Республики Си Цзиньпином в резиденции "Шэньси" в городе Сиане.
Хитойнинг етакчи банклари ва “Ипак йўли” фонди, шунингдек, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки банки билан самарали молиявий-техник ҳамкорликнинг бугунги даражаси юксак баҳоланди.
Икки мамлакат ҳудудларининг ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, шу жумладан, Сирдарё вилоятини “Илғор технологиялар ҳудуди”га айлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Фаол мулоқотлар ва авиақатновлар қайта тикланишини ҳисобга олиб, жорий йилда Ўзбекистонда икки мамлакат шаҳар ва ҳудудларининг биринчи форумини ўтказиш масаласи ўрганилади.
Кейинги йилларда икки бараварга кўпайган ўзаро товар айирбошлашни ошириш учун мақсадли кўрсаткичлар ва товарлар таркиби белгилаб олинди.
“Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича амалий ишларни тез фурсатда бошлаш муҳимлиги қайд этилди.
Гуманитар соҳа муҳокама қилинар экан, таълим ва туризмда ҳамкорликни фаоллаштириш, ўзаро маданият, санъат ва кино кунларини ўтказиш, анъанавий тиббиёт, кўз ва бошқа турдаги касалликларни даволаш, вакцина ва фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги дастурларни амалга ошириш зарурлиги ҳақида якдил фикр билдирилди.
Минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мирзиёев Хитой раҳбарини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди. Таклиф миннатдорлик билан қабул қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПереговоры президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Председателем Китайской Народной Республики Си Цзиньпином в резиденции "Шэньси" в городе Сиане.