Си Цзиньпин нега Марказий Осиё президентлари билан учрашмоқда?

© ШОСПредседатель КНР Си Цзиньпин. Архивное фото
Председатель КНР Си Цзиньпин. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2023
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё давлатлари нафақат Россия, балки Хитой билан ҳам муносабатларига таҳдид солаётган жорий санкция урушларида иккиламчи санкциялар “тузоғига” тушиб қолишни истамайди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Хитой ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувлари формати жаҳондаги геосиёсий нотинчлик ва геоиқтисодий кескинликлар шароитида узоқ муддатли истиқболга хизмат қилади. Бу ҳақда Тошкентнинг "Ma'no" илмий ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашев маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Хитойнинг Сиан шаҳрида 18-19 май кунлари “Хитой-Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевлар иштирок этишади.
“Хитой ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари даражасидаги учрашувларнинг янги формати узоқ муддатли лойиҳа бўлиб, у узоқ муддатда ишлайди”, — деди Эргашев.
Унинг қайд этишича, Марказий Осиё минтақаси давлат раҳбарларининг ХХР раиси билан учрашуви ўз-ўзидан пайдо бўлмаган.
Хитой босқичма-босқич Марказий Осиёнинг бешта давлати билан ўзига хос ҳамкорлик форматига эга бўлиш томон юрди.
Хусусан, ташқи ишлар вазирлари даражасидаги “Хитой+Марказий Осиё” формати 2020 йил пандемия йилидан қайта ишлай бошлади, дея эслатди Эргашев.

"Нега бу учрашув ҳозир бўлиб ўтмоқда? Чунки бугунги кунда муносабатлардаги кескинлик нафақат Россия ва АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари блоки ўртасида мавжуд, аммо АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинлик жуда жиддий ўсиб бормоқда, хусусан, Тайвань мақоми билан боғлиқ ҳамма нарса”, - деб ҳисоблайди экперт.

Эргашевнинг фикрича, Марказий Осиёнинг нафақат Россия, балки Хитой билан ҳам муносабатларига таҳдид солаётган жорий санкция урушларида минтақа давлатлари иккиламчи санкциялар “тузоғига” тушиб қолишни истамайди.
“Мантиқнинг ўзи бу давлатлардан ҳозирги кескин шароитда Россия ва Хитой билан савдо-иқтисодий алоқаларининг имкониятлари ва чегараларини аниқлашни талаб қилади”, — дея қўшимча қилди эксперт.
Янгиликлар лентаси
0