Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев вылетел из Самарканда в Китай
Шавкат Мирзиёев вылетел из Самарканда в Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи дастурида Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиш, Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар киритилган.
ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Хитойга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, 18-19 май кунлари Сиань шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиш, “Марказий Осиё - Хитой” форматидаги саммитда иштирок этиш ҳамда Хитойнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Сиан шаҳрида 18-19 май кунлари “Хитой-Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевлар иштирок этишади.
Янгиликлар лентаси
0