Ўзбекистон ва Россия ўртасида театр соҳасида алоқалар кенгаяди

CC0 / pexels.com/Pixabay / Красный Театр
Красный Театр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентда ўтказиладиган “Евроосиё” халқаро театр фестивалида меморандумлар имзоланади.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбек театрини янада ривожлантириш ва халқаро алоқаларни йўлга қўйишда Россия билан ҳамкорликлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
“Тошкентда ўтказиладиган “Евроосиё” халқаро театр фестивалида меморандумлар имзоланади. Эндиликда Россия миллий театрлари билан ҳамкорликлар кучайтирилади. Мутахассислар, театр директорлари, ёшлар ва театр педагоглари иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар ва суҳбатлар ўтказилади”, - деди Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри директори Абдусаид Ғаниев.
Таъкидланишича, вазирлик ва Россиядаги Новосибирск давлат академик опера ва балет театри билан меморандум имзоланади. Унинг доирасида маҳоратли мутахассис ва ижодкорларнинг сентябрь-октябрь ойларида Ўзбекистон театрларига ижодий сафарлари уюштирилади.
“Новосибирск театрининг жаҳон стандартлари мезонларига мос эканлиги учун у ёш ўзбек ижодкорларига маҳорат мактабини ўтайди. Қирғизистонда Россия билан алоқалар анча кенгайган. Биз ҳам ўтказиладиган фестивалда рус, қирғиз, беларусь ва бошқа миллат спектакллари билан танишамиз. Ёш режиссёрлар, драматурглар ва актёрлар Россияга юборилсин, маҳоратини оширсин ва келгусида бизнинг театрларга олган билимларини татбиқ этсин”, деди санъатшунослик фанлари доктори, профессор Муҳаббат Тўлахўжаева.
Илк бор ўтказилаётган халқаро фестивалда аввал драма жанридаги асарлар тақдим этилади. Кейинги йилларда мусиқали драма, қўғирчоқ, ёш томошабинлар учун спектакллар кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 22-28 май кунлари “Евроосиё” халқаро театр санъати фестивали ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0