Тошкентда “Евроосиё” халқаро театр санъати фестивали бўлиб ўтади

© Министерство культуры и туризмаДраматический театр, иллюстративное фото.
Драматический театр, иллюстративное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2023
Oбуна бўлиш
Жаҳон ва ўзбек спектаклларининг намойишлари ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Тошкентда 22-28 май кунлари “Евроосиё” халқаро театр санъати фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Фестиваль доирасида Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия, Беларусь, Туркия, Грузия, Озарбайжондан театр жамоалари ҳамда ўзбек театрлари спектакллари намойиш этилади.
22 май куни Ўзбек Миллий академик драма театрида фестиваль очилиши олдидан матбуот анжумани, сўнгра “Адолат фасли” спектакли намойиш этилади.
23 май куни Г. Мусрепов номидаги Қозоғистон давлат болалар ва ўсмирлар театрининг “Карагоз” спектакли ва Туркия Эски шаҳар мустақил театрининг "Қайтиш" спектакллари;
24 май куни Озарбайжон давлат ёш томошабинлар театрининг "Война" ва Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг "Қорқит" спектакллари;
25 май куни В. Маяковский номидаги Тожикистон давлат рус драма театрининг "Исповед Омара Хайяма"ва Ўзбекистон давлат драма театрининг "Ромео ва Жульетта" спектакллари;
26 май куни Б. Кидикеэва номидаги Қирғиз давлат ёшлар театрининг "Умут" ва Минск шаҳар янги драма театрининг "Варшавская мелодия" спектакллари;
27 май куни Нодар Думбадзе номидаги Тбилиси ёш томошабинлар театрининг "Ноч и попугай" ва Санкт-Петербург Василев оролчаси давлат драма театрининг "Варшавская мелодия" спектакллари намойиш этилади.
Спектакллар турли йўналишлар бўйича кўриб чиқилади ва экспертларнинг хулосасига кўра, фестиваль иштирокчилари диплом (сертификат), статуэтка ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Мазкур фестивалнинг тантанали тақдирлаш маросими 28 май куни “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0