Ҳафта ўртасида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь
Повседневная жизнь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2023
Oбуна бўлиш
17 май куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ёмғир кучли, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзгидромет жорий иш ҳафтаси давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Прогнозларига кўра, ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисми Кавказ ҳудудлари устида шаклланган юқори циклон таъсири остида бўлади.
15 май куни республика бўйича қуруқ ва очиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +33…+35 даражани ташкил этади.
Иш ҳафтасининг қолган кунларида республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 16 май куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 17 май куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ёмғир кучли ёғиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
16 май куни кечаси ҳаво ҳарорати +18…+20 даражани, кундузи +31…+33 даражани ташкил этади. 17 май куни кечаси +13…+18 даража бўлади, кундузи +17…+22 даражагача пасаяди. 18 май куни кечаси +10…+15 даража бўлади, кундузи +20…+25 даражагача бироз кўтарилади. 19 май куни кечаси +12…+17 даражани ташкил этади, кундузи +25…+30 даражагача яна бироз кўтарилади.
15−16 май кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 17 май куни республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзида 23−25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 17−19 май кунлари баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 метрдан юқорида) 17−19 май кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин.
Тошкент шаҳрида душанба ва сешанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди, чоршанба ва пайшанба кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол чоршанба куни 12−15 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат 15 май куни кундузи +33…+35 даражани, 16 май куни кечаси +18…+20 даражани, кундузи +29…+31 даражани ташкил этади. 17 май куни кечаси +16…+18 даража бўлади, кундузи +20…+22 даражагача пасаяди, 18 май куни кечаси +12…+14 даражагача пасаяди, кундузи +23…+25 даражагача бироз кўтарилади.
Янгиликлар лентаси
0