Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Робахон Маҳмудованинг судьялик ваколатлари тўхтатилди

© Сенат Олий Мажлиса Республики УзбекистанРобахон Махмудова
Робахон Махмудова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2023
Oбуна бўлиш
Маҳмудова Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан мамлакат президентлигига бўлажак номзод сифатида илгари сурилган Робахон Маҳмудованинг судьялик ваколатлари тўхтатилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қонунчиликка кўра судья сиёсий фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас. Сайлов кодексига асосан сиёсий партия Ўзбекистон президентлигига ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир.
“Шу муносабат билан бугун Судьялар олий малака ҳайъати Робахон Маҳмудованинг аризаси ва суд қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий судлов ҳайъатининг раиси Робахон Маҳмудованинг судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Маҳмудова номзоди президентликка номзод сифатида партиянинг қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди. У 2020 йил 13 июлдан ҳозирга қадар Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0