https://sputniknews.uz/20230512/mirziyoev-maqsad-34881968.html
Мирзиёев: мақсадимиз - корхоналар амалий мономарказга айланиб, мутахассис тайёрласин
Мирзиёев: мақсадимиз - корхоналар амалий мономарказга айланиб, мутахассис тайёрласин
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шйхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза маҳалласида барпо этилган касбга йўналтириш марказида бўлди. 12.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-12T18:37+0500
2023-05-12T18:37+0500
2023-05-12T18:37+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
шайхонтоҳур тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0c/34881281_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_4574dd19e6f981c5305f9707a845f318.jpg
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг турмуш шароитлари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.Мирзиёев дастлаб Самарқанд дарвоза маҳалласида барпо этилган касбга йўналтириш марказида бўлди. Бу ерда ёшлар ва аёлларга савдо, маркетинг, молия, ахборот технологиялари соҳаларидаги замонавий касблар ўргатилади. Кейинчалик уларнинг юқори даромадли иш топишига ҳам кўмаклашилади. Марказ атрофи ободонлаштирилган, ишкомлар ўрнатилиб, токлар экилган.Шу ерда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тақдимот қилинди. 10 май куни шу масала бўйича ўтказилган йиғилишда салоҳиятли тадбиркорларни янги иш ўринлари яратишга рағбатлантириш таклифи билдирилган эди.Масалан, Шайхонтоҳур туманида 51 та маҳалла бор. Салоҳияти юқори тадбиркорлар 100 дан зиёд. Шартнома асосида уларга маҳаллалардаги ишсизлар бириктирилмоқда. Унга кўра, давлат шароит яратади, тадбиркорлар аҳолини касбга ўқитиб, иш билан таъминлайди.Тақдимотда Шайхонтоҳурнинг туризм салоҳиятини ишга солиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Пойтахт туманлари ҳокимлари Жанубий Корея, Сингапур каби давлатлар тажрибасини ўрганиши зарурлиги таъкидланди.Давлат раҳбари ушбу марказдаги спорт-соғломлаштириш мажмуасини ҳам кириб кўрди. Унда ёпиқ сув ҳавзаси ва спорт зали мавжуд.
шайхонтоҳур тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0c/34881281_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_f9c76dd1f039842164b0e81fd96aec9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, шайхонтоҳур тумани
сиёсат, шавкат мирзиёев, шайхонтоҳур тумани
Мирзиёев: мақсадимиз - корхоналар амалий мономарказга айланиб, мутахассис тайёрласин
Президент Шйхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза маҳалласида барпо этилган касбга йўналтириш марказида бўлди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг турмуш шароитлари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар қилди. Мирзиёев дастлаб Самарқанд дарвоза маҳалласида барпо этилган касбга йўналтириш марказида бўлди. Бу ерда ёшлар ва аёлларга савдо, маркетинг, молия, ахборот технологиялари соҳаларидаги замонавий касблар ўргатилади. Кейинчалик уларнинг юқори даромадли иш топишига ҳам кўмаклашилади. Марказ атрофи ободонлаштирилган, ишкомлар ўрнатилиб, токлар экилган.
Шу ерда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тақдимот қилинди. 10 май куни шу масала бўйича ўтказилган йиғилишда салоҳиятли тадбиркорларни янги иш ўринлари яратишга рағбатлантириш
таклифи билдирилган эди.Масалан, Шайхонтоҳур туманида 51 та маҳалла бор. Салоҳияти юқори тадбиркорлар 100 дан зиёд. Шартнома асосида уларга маҳаллалардаги ишсизлар бириктирилмоқда. Унга кўра, давлат шароит яратади, тадбиркорлар аҳолини касбга ўқитиб, иш билан таъминлайди.
“Бу икки томонлама манфаатли. Ҳозир кўп тадбиркорлар фаолиятини кенгайтирмоқчи, ҳаммага малакали ишчи керак. Мақсадимиз - корхоналар амалий мономарказга айланиб, соҳага мутахассис тайёрласин. Бунинг учун давлат инфратузилма, молия, солиқ бўйича енгилликлар беради. Иш ўринлари кўпайгани, аҳолининг харид қобилияти ошгани ҳисобидан бу пул пировардида иқтисодиётга қайтиб тушади. Энг муҳими, бу амалиёт ёшлар учун фақат иш ўрганиш эмас, ҳаёт мактаби бўлади”, - деди президент.
Тақдимотда Шайхонтоҳурнинг туризм салоҳиятини ишга солиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Пойтахт туманлари ҳокимлари Жанубий Корея, Сингапур каби давлатлар тажрибасини ўрганиши зарурлиги таъкидланди.
Давлат раҳбари ушбу марказдаги спорт-соғломлаштириш мажмуасини ҳам кириб кўрди. Унда ёпиқ сув ҳавзаси ва спорт зали мавжуд.