“Шахмат стипендияси” таъсис этилади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишТурнир по быстрым шахматам
Турнир по быстрым шахматам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Oбуна бўлиш
Қатор мусобақалар ғолибларига йил давомида ҳар ойда БҲМнинг беш баравари миқдорида пул берилади.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонда 2024 йил 1 январдан “Шахмат стипендияси” таъсис этилади. Бу президент 8 май куни имзолаган тегишли қарорда белгиланган.
Қарор билан 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Бунда қуйидагилар режалаштирилмоқда:
“Шахмат боғчадан бошланади” махсус дастурини амалга ошириш, ҳар йили мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Шахмат фестивали” мусобақаларини ўтказиб бориш;
умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида “Мактаб лигаси”, “Академик лицей лигаси” “Профессионал таълим муассасалари лигаси” ва “Талабалар лигаси” шахмат мусобақаларини ҳар йили уч босқичда тизимли ўтказиш.
Ушбу мусобақаларда ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабалар йил давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида “Шахмат стипендияси” билан рағбатлантирилади.

2026 йил Ўзбекистонда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтади. Унга Самарқанд шаҳри мезбонлик қилади.
Янгиликлар лентаси
0