https://sputniknews.uz/20220808/ozbekiston-butunjahon-shaxmat-olimpiadasiga-mezbonlik-qiladi-26929229.html
Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
2026 йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилиш учун овоз беришда барча делегатлар бир овоздан Ўзбекистон учун овоз беришди. 08.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-08T13:08+0500
2022-08-08T13:08+0500
2022-08-08T13:45+0500
спорт
шахмат
бутунжаҳон шахмат олимпиадаси
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0d/26142887_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_8464406ce2e9c598dbfc8ddf643591c6.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. 2026 йилдаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.Ҳиндистонда бўлиб ўтган FIDE конгрессида 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг мезбони аниқланди. Ўзбекистон, Польша ва Замбия даъвогар сифатида иштирок этиш учун ариза топширишган эди. Бироқ, Польша ва Замбия ҳукумат кафолат хатларини тақдим этмагани боис улар сўнгги босқичда иштирок эта олишмаган. Ўзбекистон эса асосий номзод бўлиб қолган эди.2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун Тошкент шаҳри танлаб олинган бўлиб, олимпиада 2026 йилнинг сентябрь ойида ташкил этилиши назарда тутилган.МДҲ давлатлари орасида шу пайтгача Арманистон (Ереван шаҳри, 1996 йил), Россия Федерацияси (Москва шаҳри, 1994 йил, Элиста шаҳри, 1998 йил, Ханти-Мансийск шаҳри, 2010 йил), Озарбайжон (Боку шаҳри, 2016 йил) ҳамда Грузия (Батуми шаҳри, 2018 йил) Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилган.2024 йилги 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилади.Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Олимпиада якунланишига иккита ўйин қолган. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тўққизинчи тур якунига кўра, 16 очко билан турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. Мавзуга оид:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0d/26142887_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_ceb33eefa0aeb463f9395e09b41def92.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, ўзбекистон
спорт, шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, ўзбекистон
Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади
13:08 08.08.2022 (янгиланди: 13:45 08.08.2022) 2026 йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилиш учун овоз беришда барча делегатлар бир овоздан Ўзбекистон учун овоз беришди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. 2026 йилдаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев
маълум қилди. Ҳиндистонда бўлиб ўтган FIDE конгрессида 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг мезбони аниқланди.
"2026 йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилиш учун овоз беришда барча делегатлар бир овоздан Ўзбекистон учун овоз беришди", - дейилади Ўзбекистон шахмат федерацияси хабарида.
Ўзбекистон, Польша ва Замбия даъвогар сифатида иштирок этиш учун ариза топширишган эди. Бироқ, Польша ва Замбия ҳукумат кафолат хатларини тақдим этмагани боис улар сўнгги босқичда иштирок эта олишмаган. Ўзбекистон эса асосий номзод бўлиб қолган эди.
2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун Тошкент шаҳри танлаб олинган бўлиб, олимпиада 2026 йилнинг сентябрь ойида ташкил этилиши назарда тутилган.
МДҲ давлатлари орасида шу пайтгача Арманистон (Ереван шаҳри, 1996 йил), Россия Федерацияси (Москва шаҳри, 1994 йил, Элиста шаҳри, 1998 йил, Ханти-Мансийск шаҳри, 2010 йил), Озарбайжон (Боку шаҳри, 2016 йил) ҳамда Грузия (Батуми шаҳри, 2018 йил) Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилган.
2024 йилги 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Олимпиада якунланишига иккита ўйин қолган. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тўққизинчи тур якунига кўра, 16 очко билан турнир жадвалида
1-ўринда бормоқда.