ФИФА президенти Инфантинога ҳам махсус футболка совға қилинди — фото

© Футбольная Ассоциация УзбекистанаДжанни Инфантино
Джанни Инфантино - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2023
Oбуна бўлиш
ФИФА президенти ёшларни Осиё чемпионлиги билан самимий табриклаб, Аргентина майдонларида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида омад тилади.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Бугун Жанни Инфантино ФИФА кўмагида Тошкент вилоятида қад ростлаётган Ўзбекистон Терма жамоалари марказини кўздан кечириш учун қурилиш майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
ФИФА раҳбарига мазкур базадан ўрин олган объектлар хусусан, 4 та гибрид футбол майдони, 280 ўринли меҳмонхона, ёпиқ бассейн, илмий-методик марказ, тиббий пункт, ресторан ва конференцзаллари лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.
© Футбольная Ассоциация УзбекистанаДжанни Инфантино
Джанни Инфантино - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2023
Джанни Инфантино
Ташриф давомида футболчилар истиқомат қиладиган меҳмонхонанинг янги биносига биринчи пойдевор қуйиш тадбири бўлиб ўтди.
© Футбольная Ассоциация УзбекистанаДжанни Инфантино
Джанни Инфантино - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2023
Джанни Инфантино
Жанни Инфантино ушбу база кўп йиллар Ўзбекистон терма жамоаларининг муваффақиятига хизмат қилишига тилак билдирди.
© Футбольная Ассоциация УзбекистанаДжанни Инфантино
Джанни Инфантино - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2023
Джанни Инфантино
Шунингдек, Осиё кубогида зафар қучган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан учрашув ташкил этилди.
© Футбольная Ассоциация УзбекистанаДжанни Инфантино
Джанни Инфантино - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2023
Джанни Инфантино
ФИФА президенти ёшларни Осиё чемпионлиги билан самимий табриклаб, Аргентина майдонларида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида омад тилади.
© Футбольная Ассоциация УзбекистанаДжанни Инфантино
Джанни Инфантино - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2023
Джанни Инфантино
Жанни Инфантинога ёшлар терма жамоасининг махсус футболкаси топширилди.
Мавзуга доир:
"Mirziyoyev 24" — ФИФА раҳбари президентга футболка совға қилди.
ФИФА президенти Инфантино Ўзбекистонда: у қандай тадбирларда иштирок этмоқда? — видео.
ФИФА президенти Жанни Инфантино ёш футболчилар билан учрашди — фото.
Янгиликлар лентаси
0