Украина “қарши ҳужуми” бошқарувсиз ва бемулоҳаза кўриниш олди

© AP Photo / LibkosУкраинские солдаты запускают беспилотник близ Бахмута (Артемовска), Донецкая область.
Украинские солдаты запускают беспилотник близ Бахмута (Артемовска), Донецкая область. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия президентининг Москва Кремлидаги қароргоҳига дрон билан ҳужум уюштиришга Украина Қуролли кучларининг уриниши аввал эълон қилинган “қарши ҳужум” учун саҳналаштирилган, эҳтиётсиз, технологик жиҳатдан фойдасиз, Европа ва дунё учун жуда хавфли кўринишга эга.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. 3 май куни Россия президенти маъмурияти расман эълон қилди: “Бугун тунда Киев режими томонидан Россия Федерацияси президентининг Кремль қароргоҳига дронлар ёрдамида зарба беришга уриниш амалга оширилди. Иккита учувчисиз учиш аппарати Кремлни нишонга олган. Ҳарбийлар ва махсус хизматлар томонидан радиолокацион жанговар тизимларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида қурилмалар ишдан чиқарилган. Биз бу ҳаракатларни режалаштирилган террорчилик ҳаракати ва президент ҳаётига суиқасд сифатида баҳолаймиз...”.
Россия томони қаерда ва қачон жавоб чораларини кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Вашингтон ва Киев Москвадаги террористик ҳужумга алоқадорлигини, кутилганидек, инкор қилишмоқда ва ҳатто “ўз-ўзига ҳужум қилиш” версияларини ёки қандайдир “партизанлик ҳаракатлар” ини таъкидламоқда.
Бироқ бундан ўн кун олдин "Washington Post" газетаси Украина ҳарбий разведкаси томонидан Москвага зарба бериш таҳдиди ҳақида хабар берган эди.
Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермакнинг ижтимоий тармоқларда Қрим ва Россиянинг бошқа ғарбий минтақаларида УҚКнинг учувчисиз қўпорувчилик ҳаракатлари тўғрисидаги тезкор хабарларидан сўнг мазкур ҳодиса “муаллифлиги” ҳақидаги ҳар қандай шубҳалар йўқолади. “Strana.ua” нашри шундай хабар беради: “Кремлга қилинган ҳужум “ғалабага олиб борувчи қарши ҳужум” ҳақидаги “Мустақил Украина”нинг тарғиботи”.
Албатта, Россияда “қаерда ва қачон маъқул кўрса” самарали жавоб бериш учун барча воситалар ва имкониятлар мавжуд.
Россиянинг 4 майга ўтар кечаси Киевга берган ракета зарбалари интенсивлиги 2023 йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич бўлди. Ҳаво мудофаа тизимлари, алоқа марказлари ва душманнинг шахсий таркибини жойлаштириш пунктларига, Киев, Суми, Кировоград вилоятлари ва Херсон яқинидаги ҳарбий-саноат комплекси корхоналарига зарба берилди.
Айни вақтда Украинанинг Одесса, Днепропетровск, Полтава ва Харков вилоятларида “Герань” камикадзе-дронларининг портлашлари қайд этилган. Дронларнинг қолдиқларида “Zа Кремль” ва “Zа Москvу” ёзувлари сақланиб қолган.
Кенгайиш технологияси
Олий Киев актёри олдиндан ва узоқни ўйлаб– 3 май куни содир бўлган ва умрининг охиригача унга хавф солувчи террористик ҳужумдан узоқда бўлиш мақсадида Европа бўйлаб кўп кунлик сафарга йўл олди.
Кеча Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев очиқчасига таъкидлаб ўтди: “Зеленский ва унинг гуруҳини жисмоний йўқ қилишдан бошқа йўл қолмади”.
УҚКнинг Киев назорати остидаги ҳудуддаги ғарбий йўлбошчилари анча олдин устувор мақсадларга айланган –Львов яқинида “Кинжал” томонидан вайрон қилинган бункерда 160 нафар НАТО зобитининг жасадлари шу кунгача сақланиб турилибди.
Шунга қарамай, Москва марказида Украина дронининг пайдо бўлиши Россия пойтахти ҳаво мудофааси кучига шубҳа қилиш учун асос эмас.
Марказий разведка бошқармаси махфий агентлари ёки Киев режимининг бошқа ”пудратчилари” нисбатан кичик самолёт туридаги дронни Москва яқинидаги кўп қаватли уйнинг текис томидан ёки ҳатто Москва ҳалқа йўлида – ҳимояланган периметр (ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг гумбази) ичида учиришлари мумкин эди.
Ҳар қандай гаражда электр дигателли дронни йиғиш мумкин, Россияда Украина ҳарбий разведкасининг ухлаб ётган ячейкалари эса узоқ вақтдан бери мавжуд. Ғарб инструкторлари раҳбарлигида УҚК 1990 йилларнинг ўрталаридан бошлаб Россия билан урушга тайёргарлик кўриб келган.
Аввалроқ Ғарбда Марказий разведка бошқармасининг Россия Федерациясидаги қўпорувчилик фаолияти, “мижозлар” ва “пудратчилар” ролларининг тақсимланиши ҳақида маълумотлар эълон қилинган эди. Америкалик мутахассислар масофадан туриб операцияларни режалаштиради, ижрони юошқаради ва назорат қилади, Россия орқа фронтларида эса УҚК нингяширин саботаж ва разведка гуруҳлари ишлайди.
Нашрдан маълум бўлишича, АҚШнинг номаълум иттифоқчиси айнан Украина бўлиб, у 2022 йил 24 февралгача афсоналар ва диверсантларни киритиш учун ноёб имкониятлардан фойдаланган –уч миллиондан ортиқ Украина фуқаролари Россияда доимий истиқомат қилган.
Ўттиз йиллик “мустақиллик” давомида жуда кўпчилик Россия фуқаролигини олди. Меҳнат миграциясига шаффоф чегаралар, забоний тўсиқларнинг йўқлиги, умумий маданият ва анъанавий оилавий алоқалар ёрдам берди.
Бундан фойдаланган ҳолда Украина разведкаси 10 йилдан кўпроқ вақт олдин Россия Федерацияси ҳудудида “ухлаб ётган” ячейкаларда“портловчи моддалар ва ускуналар билан баъзи махфий жойлар” ўрнатган.
Кеча Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Қримда Бош разведка бошқармасининг бир нечта махфий агентларини қўлга олди, украиналик диверсантлар портловчи моддалар, махсус алоқа воситалари, кузатув воситаларига эга бўлиб, республика раҳбариятига бир қатор суиқасд уюштиришни режалаштирган.
Бир кун аввал Запороже вилоятида бир нечта жиноятларга алоқадор бўлиб чиққан УҚКнинг уч нафар диверсанти (улардан икки нафари Россия Федерацияси фуқаролари) қўлга олинди. Брянск вилоятининг турли туманларида сўнгги пайтларда содир бўлган темир йўл портлашлари ҳам худди шундай душман диверсион-разведка гуруҳинининг Украина ҳудудидан кириб келиши ёки Марказий разведка бошқармасининг минтақавий яширин ячейкаси “уйғониши” – ҳуқуқий томондан Россия фуқароларининг натижаси бўлиши мумкин.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари кўп иш қилишлари керак бўлади.
Ғарб УҚКни рус рулеткасини ўйнашга мажбур қилмоқда. Кремлга дрон билан муваффақиятсиз зарба қарши ҳужумнинг саҳналаштирилган ва эҳтиётсиз тақлидига ўхшайди. Европа ва дунё учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келадиган хавфли кенгайишга уринишдир.
Вашингтоннинг Киев қўғирчоқларининг махсус ҳарбий ҳудуддаги можаро ҳароратини "бошқариш"га бўлган аянчли истаги Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясининг ўз вақтида бўлиши, зарурлиги ва муқаррарлигини тасдиқлайди.
Янгиликлар лентаси
0