https://sputniknews.uz/20230505/lavrov-xitoy-tiv-ukraina-inqiroz-hal-qilish-34646634.html
Лавров Хитой ТИВ раҳбари билан Украинадаги инқирозни ҳал қилишни муҳокама қилди
Лавров Хитой ТИВ раҳбари билан Украинадаги инқирозни ҳал қилишни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Лавров Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган билан Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал қилишни муҳокама қилди.
2023-05-05T11:54+0500
2023-05-05T11:54+0500
2023-05-08T15:28+0500
дунёда
ҳиндистон
хитой
сергей лавров
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/05/34648060_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_6fd30a9f1e8d39ce49c7a1ab4a3454f3.jpg
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган билан учрашувда Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, Москва ва Пекин муносабатларининг ривожланиш суръатини муҳокама қилди. Томонлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) фаолияти юзасидан фикр алмашишди. Бу ҳақда Россия ТИВ маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.Хитой Украинадаги можарони ҳал қилишда Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.Сергей Лавров ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишига етиб келди. Уни Ҳиндистон ТИВ раҳбари қарши олди.Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган билан учрашуви ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.Вазирлар ортиб бораётган геосиёсий беқарорлик фонида Россия-Хитой муносабатларининг ривожланиш суръатини юқори баҳолашди.Бундан ташқари, Россия ТИВ вазирлар давлат раҳбарларининг март ойида бўлиб ўтган музокаралари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилганини қўшимча қилди.Томонлар, шунингдек, дунёнинг аксарият давлатлари ва халқаро муносабатларнинг барча соҳалари ривожига ҳалокатли таъсир кўрсатувчи неоколониализмнинг замонавий амалиётига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида умумий фикр билдирди.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/05/34648060_148:0:2879:2048_1920x0_80_0_0_6c376828f48e5c456b4bff9cbcd190b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳиндистон россия хитой сергей лавров
ҳиндистон россия хитой сергей лавров
Лавров Хитой ТИВ раҳбари билан Украинадаги инқирозни ҳал қилишни муҳокама қилди
11:54 05.05.2023 (янгиланди: 15:28 08.05.2023) Лавров Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган билан Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал қилишни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган билан учрашувда Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, Москва ва Пекин муносабатларининг ривожланиш суръатини муҳокама қилди. Томонлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) фаолияти юзасидан фикр алмашишди. Бу ҳақда Россия ТИВ маълум қилди, дея хабар берди
РИА Новости. Сергей Лавров ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишига етиб келди. Уни Ҳиндистон ТИВ раҳбари қарши олди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган билан учрашуви ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
Вазирлар ортиб бораётган геосиёсий беқарорлик фонида Россия-Хитой муносабатларининг ривожланиш суръатини юқори баҳолашди.
“Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар. Вазирлар аъзо давлатларнинг Евроосиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини олқишладилар, Ташкилотнинг жаҳон ишларидаги нуфузи ортиб бораётгани ва унинг минтақавий хавфсизлик архитектурасидаги муҳим аҳамиятини таъкидладилар”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Россия ТИВ вазирлар давлат раҳбарларининг март ойида бўлиб ўтган музокаралари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилганини қўшимча қилди.
“БМТ, ШҲТ, БРИКС, РҲХ, G20 ва бошқа муҳим халқаро ташкилотлар ва мулоқот механизмларида ўзаро мувофиқлаштиришни йўлга қўйиш бўйича ўзаро мажбуриятлар тасдиқланди. Бир қатор “қайноқ” мавзулар, жумладан, Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал қилиш ҳаракатлари муҳокама қилинди”, — дея қўшимча қилди ТИВ.
Томонлар, шунингдек, дунёнинг аксарият давлатлари ва халқаро муносабатларнинг барча соҳалари ривожига ҳалокатли таъсир кўрсатувчи неоколониализмнинг замонавий амалиётига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида умумий фикр билдирди.