Хитой Украинадаги можарони ҳал қилишда Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

© RIA Novosti . Павел Львов / Медиабанкка ўтишГорода мира. Пекин
Города мира. Пекин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Oбуна бўлиш
Хитой ташқи ишлар вазири Лавровга Украинадаги инқирозни Россия билан биргаликда ҳал қилишга тайёрлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Пекин Украина инқирозини ҳал қилишга реал ҳисса қўшиш учун Москва билан ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Вазирлар учрашуви Ҳиндистонда бўлиб ўтган ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси доирасида бўлиб ўтди.

“Хитой тинчлик музокараларини илгари суришда қатъиятли бўлади ва инқирозни сиёсий тартибга солишга ҳақиқий ҳисса қўшиш учун Россия билан ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни давом эттиришга тайёр”, - дея Хитой ТИВ расмий сайти Цинь Ган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Бунга жавобан Лавров Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича Хитой позициясининг муҳимлигини қайд этиб, Пекиннинг принципиал позициясига рози эканлигини ва Хитой билан яқин алоқаларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Томонлар, шунингдек, Осиё-Тинч океани минтақасида ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни кучайтириш, “янги совуқ урушга қарши туриш”, минтақавий тинчлик ва барқарорликни сақлашга келишиб олишди.
Россия ва Хитой БРИКС, G20 ва БМТ, ШҲТ каби кўп томонлама тузилмалар доирасида мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни кучайтиришга ҳамда “гегемонликнинг барча шаклларига қарши туришга” тайёр эканликларини тасдиқлашди.
Янгиликлар лентаси
0