ТОШКЕНТ,4 май — Sputnik. Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кун баҳслари бўлиб ўтмоқда.-63,5 кг вазн тоифаси Руслан Абдуллаев испаниялик Оер Ибарречега қарши рингга чиқди. Ўзбекистонлик боксчи биринчи раунддаёқ рақибини мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.Эслатиб ўтамиз, Руслан Абдуллаев аввалги босқичда Пуэрто-Рико вакили Мануэл Фебусдан устун келган эди.Шунингдек, 4 май санасидан ўрин олган баҳсларда Шодиёржон Мелиқўзиев (-48 кг), Ҳасанбой Дўстматов (-51 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) ўз жангларини ўтказади.
-63,5 кг вазн тоифаси Руслан Абдуллаев испаниялик Оер Ибарречега қарши рингга чиқди. Ўзбекистонлик боксчи биринчи раунддаёқ рақибини мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Руслан Абдуллаев аввалги босқичда Пуэрто-Рико вакили Мануэл Фебусдан устун келган эди.
Шунингдек, 4 май санасидан ўрин олган баҳсларда Шодиёржон Мелиқўзиев (-48 кг), Ҳасанбой Дўстматов (-51 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) ўз жангларини ўтказади.