Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 3 майнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишБойцы ЧВК "Вагнер" в освобожденной части Артемовска.
Бойцы ЧВК Вагнер в освобожденной части Артемовска. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги махсус операция мақсадларига эришиш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Стельмаховка, Харьков вилоятининг Каменка аҳоли пунктлари ҳудудларида душман бўлинмаларига зарба берди. Харьков вилоятининг Синьковка ва Берестовое аҳоли пунктлари ҳудудида иккита украин қўпорувчи разведка гуруҳи ҳаракатларининг олди олинди.
Бир сутка давомида бу йўналишда 40 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси, иккита жанговар зирҳли машина, учта автомобиль, Д-30 гаубица яксон қилинди.
Красний-Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Серебрянка ва Григоровка ва ЛХРнинг Червоная Диброва, Невское аҳоли пунктлари ҳудудларида душман кучлари ва техникасига зарба берди.
50 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси, жанговар зирҳли машина, учта пикап ҳамда иккита “Мста-Б” гаубица йўқ қилинди.
Донецк йўналишида ҳужум отрядлари Артёмовск шаҳрининг ғарбий қисмида жанг олиб борди. "Жануб" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Богдановка ва Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманга зарба берди.
Ўтган суткада бу йўналишда 385 нафаргача украиналик ҳарбий ва ёлланма аскар, битта танк, тўртта зирҳли жанговар машина, тўртта автомобиль ҳамда Д-20 ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи Донецкнинг Угледар, Запорожье вилоятининг Темировка ва Гуляйполе аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 70 нафаргача ҳарбий хизматчиси, иккита жанговар зирҳли машинаси, тўртта автомобили ҳамда “Гиацинт-Б” гаубицаси йўқ қилди.
Херсон йўналишида 30 нафаргача украин ҳарбийси, учта автомобиль, “Гиацинт-Б” гаубицаси ва “Акация” ўзиюрар артиллерия қурилмаси яксон қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси Украина Қуролли Кучларининг 102 та позицияларда жойлашган 86 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Запорожье вилоятининг Степногорск аҳоли пункти ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган AN/TPQ-50 радиолокация станцияси йўқ қилинди.
Суми вилоятининг Прогресс аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг ўқ-дорилар омбори яксон қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўтган суткада тўртта HIMARS снаряди ва битта АҚШда ишлаб чиқарилган JDAM бошқариладиган авиация бомбасини тутиб қолди. Бундан ташқари, Херсон вилоятининг Подстепное, ЛХРнинг Олшани, Сватово, ДХРнинг Сергеевка, Волноваха, Васильевка, Харьков вилоятининг Таволжанко ва Суми вилоятининг Ромашково аҳоли пунктларида Украинанинг ўн олтида учувчисиз учар қурилмаси яксон қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украинанинг жами 416 та самолёти, 230 та вертолёти, 3935 та учувчисиз учиш аппарати, 421 та зенит-ракета мажмуаси, 8948 та танки ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 1095 та зал билан ўт очувчи реактив тизимлари жанговар машинаси, 4717 та дала артиллерия қуроли ва миномёти ҳамда 9928 та махсус ҳарбий автомобил техникаси йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0