https://sputniknews.uz/20230502/ozbekiston-ishlanmaydigan-bayram-kunlari-34556895.html
Ўзбекистонда ишланмайдиган байрам кунлари сони биттага кўпайиши мумкин
Ўзбекистонда ишланмайдиган байрам кунлари сони биттага кўпайиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Қонун лойиҳаси билан 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам куни сифатида белгилаш назарда тутилмоқда.
2023-05-02T18:22+0500
2023-05-02T18:22+0500
2023-05-02T18:22+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1172/95/11729523_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_ebe5eb12e71d2b8339ceb9bcdd27e007.jpg
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистонда ишланмайдиган байрам кунлари сони 10 тага етиши мумкин. Депутатлар “Меҳнат кодексининг 208-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилишди.Таъкидланишича, бу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш тизимини янада кучайтиришга хизмат қилади.Ҳозирги вақтда касаба уюшмалари тизимида 34 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотлар, 6 минг 700 дан зиёд ходим ва 300 мингга яқин фаоллар хизмат қилмоқда.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида 11 ноябрни — умумхалқ байрами сифатида дам олиш куни деб эълон қилиш таклифини билдирганди.Маълумот ўрнида, амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ, Ўзбекистонда 9 та (ишланмайдиган) байрам саналари мавжуд:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1172/95/11729523_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_96226da62e1c210c6a59db6000025ec3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
11 ноябрь ўзбекистон касаба уюшмалари куни ишланмайдиган байрам кунлари маълумот
11 ноябрь ўзбекистон касаба уюшмалари куни ишланмайдиган байрам кунлари маълумот
Ўзбекистонда ишланмайдиган байрам кунлари сони биттага кўпайиши мумкин
Ишланмайдиган байрам кунлари қаторига 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни қўшилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистонда ишланмайдиган байрам кунлари сони 10 тага етиши мумкин. Депутатлар “Меҳнат кодексининг 208-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиб,
қабул қилишди. "Қонун лойиҳаси билан 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам куни сифатида белгилаш назарда тутилмоқда", - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, бу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш тизимини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Ҳозирги вақтда касаба уюшмалари тизимида 34 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотлар, 6 минг 700 дан зиёд ходим ва 300 мингга яқин фаоллар хизмат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида 11 ноябрни — умумхалқ байрами сифатида дам олиш куни деб эълон қилиш таклифини
билдирганди.Маълумот ўрнида, амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ, Ўзбекистонда 9 та (ишланмайдиган) байрам саналари мавжуд:
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни;
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Конституция куни;
Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.